ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тошкентдаги “Ҳақиқий” галереясида озиқ-овқат, таомлар ва уларнинг инсон ҳаётидаги ролига бағишланган “Osh bo‘lsin” кўргазмаси бўлиб ўтди.Кўргазмага нафақат кундалик ҳаётнинг бир қисми, балки маданият, шахсий хотира ва ижтимоий одатларнинг акси сифатида таниш маҳсулотлар ва оилавий зиёфатларга қарашни таклиф қилувчи рассомларнинг асарлари киритилган.Кўргазма иккинчи марта ташкил этилди. Унда маҳаллий муаллифлар ҳам, бошқа шаҳарлардаги рассомлар ҳам иштирок этишди.“Озиқ-овқатлар – бу умуман олганда ҳар бир кишининг ажралмас қисмидир, боз устига, Ўзбекистонда мазали таомлар жуда бисёр”, – деди кўргазма иштирокчиси Ирина Аникеева.Кўргазма турли хил бадиий ёндашувларни бирлаштиради: таниқли кундалик тасвирлардан тортиб фалсафий талқинларгача. Таниш маҳсулотлар, китоблар ва кундалик нарсалар янги маъноларга эга бўлиб, одатда эътиборга олинмайдиган одатлар ҳақида ўйлашга ундайди.
Кўргазма турли хил бадиий ёндашувларни бирлаштиради.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тошкентдаги “Ҳақиқий” галереясида озиқ-овқат, таомлар ва уларнинг инсон ҳаётидаги ролига бағишланган “Osh bo‘lsin” кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмага нафақат кундалик ҳаётнинг бир қисми, балки маданият, шахсий хотира ва ижтимоий одатларнинг акси сифатида таниш маҳсулотлар ва оилавий зиёфатларга қарашни таклиф қилувчи рассомларнинг асарлари киритилган.
Кўргазма иккинчи марта ташкил этилди. Унда маҳаллий муаллифлар ҳам, бошқа шаҳарлардаги рассомлар ҳам иштирок этишди.
“Озиқ-овқатлар – бу умуман олганда ҳар бир кишининг ажралмас қисмидир, боз устига, Ўзбекистонда мазали таомлар жуда бисёр”, – деди кўргазма иштирокчиси Ирина Аникеева.
Кўргазма турли хил бадиий ёндашувларни бирлаштиради: таниқли кундалик тасвирлардан тортиб фалсафий талқинларгача. Таниш маҳсулотлар, китоблар ва кундалик нарсалар янги маъноларга эга бўлиб, одатда эътиборга олинмайдиган одатлар ҳақида ўйлашга ундайди.