Ўзбекистон ва Саратов вилояти қўшма корхона ишга туширади

© Официальный канал Правительства Саратовской области.Губернатор Роман Бусаргин провел рабочую встречу с послом Узбекистана в РФ Ботиржоном Асадовым.
Губернатор Роман Бусаргин провел рабочую встречу с послом Узбекистана в РФ Ботиржоном Асадовым.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2026
Oбуна бўлиш
Саратов вилоятининг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2025 йилда 2,4 баравар ўсган.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Саратов вилояти қўшма корхона ишга туширади. Бу ҳақиа губернатор Роман Бусаргин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашувида маълум бўлди.
“Шу билан бирга, биз янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва турли соҳаларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳиятга эгамиз. Хусуан, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида дизель локомотив двигателлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш режалаштирилган”, - деб таъкидлади Роман Бусаргин.
Суҳбат давомида, Саратов вилоятининг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси сўнгги йилларда сезиларли ўсгани таъкидланди. 2025 йилда 2,4 баравар ўсган. Бунда Саратов вилояти экспорти ҳам жиддий ўсиши кузатилган. Вилоят Ўзбекистонга асосан қора металлар, ўғитлар, ноорганик кимёвий моддалар ва ёғ-мой маҳсулотларини етказиб беради.
Учрашувда Саратов вилояти ва Ўзбекистон орасидаги ҳамкорликни нафақат саноат, савдо ва қишлоқ хўжалигида, балки гуманитар соҳада ҳам кенгайтириш учун барча зарур шароитлар борлиги қайд этилди. Хусусан олий таълим масканлари орасида алоқалар ўрнатиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0