https://sputniknews.uz/20261010/evropa-rossiya-aktivlarini-omarish-uchun-yomon-bank-yaratmoqchi-61089339.html
Европа Россия активларини ўмариш учун "ёмон банк" яратмоқчи — ОАВ
Европа Россия активларини ўмариш учун "ёмон банк" яратмоқчи — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Шундай услуб орқали ЕИ мусодара қилинган суверен активлар учун жавобгарликни Бельгия зиммасидан олиб Иттифоқнинг барча аъзолари орасида тақсимламоқчи. 10.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-10T11:08+0500
2026-10-10T11:08+0500
2026-10-10T11:08+0500
европа иттифоқи
россия
банк
санкция
санкциялар
мусодара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30135847_0:126:3195:1923_1920x0_80_0_0_a1821718e8b63598d1470f16ebef59d1.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Европа Иттифоқи музлатилган Россия активларини Украинага ўтказиш мақсадида уларни мусодара қилиш учун алоҳида тузилма яратишни кўриб чиқмоқда, деб ёзади Испаниянинг El-Pais газетаси.Нашрга кўра, Брюссел шу тариқа маблағлар сақланадиган Бельгиянинг Euroclear депозитарийси томонидан ҳуқуқий хавфлар ва норозиликлардан қочишга ҳаракат қилмоқда.Брюсселдаги юқори лавозимли амалдорнинг тушунтиришича, таклиф "баъзи фарқлар билан" "ёмон банк"ка ўхшайди: активлар ва энг аввало уларни мусодара қилиш билан боғлиқ хавфлар Euroclear жавобгарлигидан олиб ташланади ва шу билан Бельгияни ушбу ҳолат билан боғлиқ муаммолардан халос қилади.Газетанинг таъкидлашича, музлатилган активларни Украинага ўтказиш бўйича кучайган муҳокамалар Киевнинг ўсиб бораётган талаблари билан боғлиқ бўлиб, уни унинг Ғарбдаги ҳамкорлари мустақил равишда қондира олмайди.Яна бир ОАВ Euractiv хабарига кўра, 10 сентябрдан буён Украина тарафдори сиёсатини қўллаб-қувватловчи турли сиёсий гуруҳлардан 120 дан ортиқ Европа Парламенти депутатлари ЕИ раҳбариятига босимни кучайтирмоқда ва музлатилган Россия суверен активларини Украинани молиялаштириш учун мусодара қилиш бўйича муҳокамаларни қайта бошлашга чақирмоқда.Россия Украина махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари ЕИ ва АЫШда саыланаётган Россия валюта захираларининг деярли ярмини музлатиб қўйишди. Бу тахминан 300 миллиард еврони ташкил этади. Европа Иттифоқида тахминан 200 миллиард евро, асосан дунёдаги энг йирик клиринг ва ҳисоб-китоб тизимларидан бири бўлган Бельгиянинг Euroclear ҳисобларида сақланади. Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан Украинани қайта тиклашни молиялаштириш учун фойдаланиш йўлларини муҳокама қилмоқда.Кремль бундай қарорларни қабул қилиш "халқаро ҳуқуқнинг барча қоидалари ва нормаларини бузишнинг яна бир қадами бўлишини" таъкидлади. Ташқи ишлар вазирлиги Европадаги Россия активларининг музлатилишини ўғирлик деб атади ва Европа Иттифоқи нафақат хусусий маблағларни, балки Россия давлат активларини ҳам нишонга олаётганини таъкидлади.Кейинчалик ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбда музлатилган Россия активлари мусодара қилинган тақдирда Москва бунга жавоб беради, деб қўшимча қилди у. Унинг қўшимча қилишича, Россия "шунингдек, Ғарб мамлакатлари Россияда сақлаган ва Россия давлат захираларини мусодара қилишга жавобан музлатилган маблағларни қайтармаслик имкониятига эга.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30135847_232:0:2963:2048_1920x0_80_0_0_31311112ab9a6c8d586f0f4c56a3d805.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа иттифоқи, россия, банк, санкция, санкциялар, мусодара
европа иттифоқи, россия, банк, санкция, санкциялар, мусодара
Европа Россия активларини ўмариш учун "ёмон банк" яратмоқчи — ОАВ
Шундай услуб орқали ЕИ мусодара қилинган суверен активлар учун жавобгарликни Бельгия зиммасидан олиб Иттифоқнинг барча аъзолари орасида тақсимламоқчи.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Европа Иттифоқи музлатилган Россия активларини Украинага ўтказиш мақсадида уларни мусодара қилиш учун алоҳида тузилма яратишни кўриб чиқмоқда, деб ёзади Испаниянинг El-Pais газетаси.
"Европа Комиссияси ҳозирда ушбу маблағлар ўтказиладиган махсус Европа тузилмаси ёки механизмини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда", дейилади мақолада.
Нашрга кўра, Брюссел шу тариқа маблағлар сақланадиган Бельгиянинг Euroclear депозитарийси томонидан ҳуқуқий хавфлар ва норозиликлардан қочишга ҳаракат қилмоқда.
Брюсселдаги юқори лавозимли амалдорнинг тушунтиришича, таклиф "баъзи фарқлар билан" "ёмон банк"ка ўхшайди: активлар ва энг аввало уларни мусодара қилиш билан боғлиқ хавфлар Euroclear жавобгарлигидан олиб ташланади ва шу билан Бельгияни ушбу ҳолат билан боғлиқ муаммолардан халос қилади.
"Ушбу маблағлар ЕИнинг янги тузилмаси назорати остига ўтганидан сўнг, улар Украинани молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин. Россия даъволари хавфи ЕИга аъзо давлатлар орасида тақсимланади", деб таъкидлади манба.
Газетанинг таъкидлашича, музлатилган активларни Украинага ўтказиш бўйича кучайган муҳокамалар Киевнинг ўсиб бораётган талаблари билан боғлиқ бўлиб, уни унинг Ғарбдаги ҳамкорлари мустақил равишда қондира олмайди.
"Бироқ, 27 мамлакат ўртасида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш механизми ёки Россия даъво қилса, зарарни ким қоплаши борасида келишув мавжуд эмас", деб хулоса қилади El-Pais.
Яна бир ОАВ Euractiv хабарига кўра, 10 сентябрдан буён Украина тарафдори сиёсатини қўллаб-қувватловчи турли сиёсий гуруҳлардан 120 дан ортиқ Европа Парламенти депутатлари ЕИ раҳбариятига босимни кучайтирмоқда ва музлатилган Россия суверен активларини Украинани молиялаштириш учун мусодара қилиш бўйича муҳокамаларни қайта бошлашга чақирмоқда.
Россия Украина махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари ЕИ ва АЫШда саыланаётган Россия валюта захираларининг деярли ярмини музлатиб қўйишди. Бу тахминан 300 миллиард еврони ташкил этади. Европа Иттифоқида тахминан 200 миллиард евро, асосан дунёдаги энг йирик клиринг ва ҳисоб-китоб тизимларидан бири бўлган Бельгиянинг Euroclear ҳисобларида сақланади. Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан Украинани қайта тиклашни молиялаштириш учун фойдаланиш йўлларини муҳокама қилмоқда.
Кремль бундай қарорларни қабул қилиш "халқаро ҳуқуқнинг барча қоидалари ва нормаларини бузишнинг яна бир қадами бўлишини" таъкидлади. Ташқи ишлар вазирлиги Европадаги Россия активларининг музлатилишини ўғирлик деб атади ва Европа Иттифоқи нафақат хусусий маблағларни, балки Россия давлат активларини ҳам нишонга олаётганини таъкидлади.
Кейинчалик ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбда музлатилган Россия активлари мусодара қилинган тақдирда Москва бунга жавоб беради, деб қўшимча қилди у. Унинг қўшимча қилишича, Россия "шунингдек, Ғарб мамлакатлари Россияда сақлаган ва Россия давлат захираларини мусодара қилишга жавобан музлатилган маблағларни қайтармаслик имкониятига эга.