Шавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлари фестивалига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида
Шавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2026
Oбуна бўлиш
Фестивалда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос таомлар намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида ташкил этилган миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди.
Фестивалда тўққиз мамлакат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон нинг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида
Шавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2026
Шавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида
Ўзбекистон стендида нон ва пишириқлар, қандолат маҳсулотлари ҳамда қуритилган мевалар билан танишдилар. Уларга новвойликнинг кўп асрлик анъаналари ҳақида сўзлаб берилди. Ошпазлар сомсанинг бир неча турини, шунингдек, шивит оши ва тухумбарак каби Хоразм таомларини тайёрлаш, нон ёпиш жараёнларини намойиш этдилар. Ўзбек паловининг турли хиллари ва миллий ошхонамизнинг бошқа таомлари ҳам меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.
Экспозициядан халқ ҳунармандчилиги намуналари ҳам ўрин олди. Риштон, Бухоро, Марғилон ва Самарқанд ҳунармандлари ўз маҳсулотлари ҳамда уларни тайёрлашнинг анъанавий усулларини намойиш этдилар. Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар фестивалга байрамона руҳ бағишлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида
Шавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2026
Шавкат Мирзиёев МДҲ миллий таомлар фестивалида
Янгиликлар лентаси
0