https://sputniknews.uz/20261006/rossiya-va-ozbekiston-hududlari-rahbarlari-neftchi-futbol-maktabiga-tashrif-buyurishdi-60996914.html
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари "Нефтчи" футбол академиясига ташриф буюришди
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари "Нефтчи" футбол академиясига ташриф буюришди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ҳамда Ҳудудлари Кенгашининг III йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. 06.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-06T14:36+0500
2026-10-06T14:36+0500
2026-10-06T14:37+0500
россия
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
футбол
ҳоким
фарғона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/06/60997086_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c7fcb174799eef7dfc4cf55656bed5dd.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников ва Альтай ўлкаси губернатори Виктор Томенко "Нефтчи" болалар футбол академиясига ташриф буюрди.Меҳмонларга академияда ёш футболчиларни тайёрлаш тизими, ўқув-машғулот жараёнлари ва спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.Академияда айни пайтда 338 нафар ёш футболчи 23 та гуруҳга бўлинган ҳолда мунтазам машғулотларда иштирок этмоқда.Ташриф давомида делегация аъзолари академиянинг замонавий спорт инфратузилмаси, турли форматдаги футбол майдонлари ҳамда машғулот базаси билан танишдилар. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ва спорт кўрсаткичларини мунтазам таҳлил қилишда замонавий, жумладан, Европа технологияларидан фойдаланилаётгани қайд этилди.Меҳмонлар академияда ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар, машғулотлар учун замонавий инфратузилма ва футболни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишиб, ижобий таассуротларини билдирдилар.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/06/60997086_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a9463c3884a755acc1c73dbad46757d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, футбол, ҳоким, фарғона
россия, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, футбол, ҳоким, фарғона
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари "Нефтчи" футбол академиясига ташриф буюришди
14:36 06.10.2026 (янгиланди: 14:37 06.10.2026) Тадбир Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ҳамда Ҳудудлари Кенгашининг III йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников ва Альтай ўлкаси губернатори Виктор Томенко "Нефтчи" болалар футбол академиясига ташриф буюрди.
Меҳмонларга академияда ёш футболчиларни тайёрлаш тизими, ўқув-машғулот жараёнлари ва спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Академияда айни пайтда 338 нафар ёш футболчи 23 та гуруҳга бўлинган ҳолда мунтазам машғулотларда иштирок этмоқда.
Ташриф давомида делегация аъзолари академиянинг замонавий спорт инфратузилмаси, турли форматдаги футбол майдонлари ҳамда машғулот базаси билан танишдилар. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ва спорт кўрсаткичларини мунтазам таҳлил қилишда замонавий, жумладан, Европа технологияларидан фойдаланилаётгани қайд этилди.
Меҳмонлар академияда ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар, машғулотлар учун замонавий инфратузилма ва футболни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишиб, ижобий таассуротларини билдирдилар.