Палов индекси: энг арзон ош қаерда тайёрланяпти

Oбуна бўлиш
Палов қийматини ҳисоблашда масаллиқларнинг ўртача нархлари инобатга олинган.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил сентябрь ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида бир килограмм палов тайёрлаш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотларга кўра, палов учун зарур маҳсулотларнинг энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида қайд этилди — 132 625 сўм.
Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 111 955 сўмни ташкил этди.
Палов қийматини ҳисоблашда кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуруч, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача нархлари инобатга олинган.
Қўмитанинг эслатишича, бу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ҳисобланган ўртача қийматини ифодалайди.
Янгиликлар лентаси
0