G7 давлатлари Россия активлари ҳисобидан Украинага қарийб 50 млрд доллар кредит берди

© AP Photo / Andrew KravchenkoВид на площадь Независимости в Киеве, Украина, четверг, 10 ноября 2022 г.
Вид на площадь Независимости в Киеве, Украина, четверг, 10 ноября 2022 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2026
Oбуна бўлиш
Дастлабки миллиард АҚШдан 2024 йилда келган, қолган давлатлар ўтган йили Украинага 37,9 миллиард доллар ва бу йил 10,5 миллиард доллар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. G7 давлатлари музлатилган Россия активларидан тушган маблағлар ҳисобидан Киевга қарийб 50 миллиард доллар кредит беришди. Бу ҳақда Украина Молия вазирлигига асосланиб РИА Новости хабар қилмоқда.

"Дастлабки миллиард доллар 2024 йил охирида Қўшма Штатлардан келган. Ўшандан бери улар Россия активларидан тушган маблағлар ҳисобидан маблағ ўтказмаганлар. Қолган G7 аъзолари ўтган йили Украинага 37,9 миллиард доллар ва бу йил 10,5 миллиард доллар ўтказди", - дейилади хабарда.

Россия банкининг Ғарб давлатларида сақланаётган активлари 2022 йилда махсус операция бошланганидан кейин музлатилган эди. Марказий банк маълумотларига кўра, ушбу активларнинг асосий қисми - 210 миллиард евродан ортиқ - Европанинг энг йирик депозитарийси бўлган Euroclear банкида сақланади.
Ўз активларидан ноқонуний фойдаланишига Москва ҳам жавоб чораларини кўрди: Россия ҳудудида нодўст давлатлардан келган хорижий инвесторларнинг активлари ва улардан тушган даромадлар махсус С типидаги ҳисобларда тўпланмоқда. Улар фақат махсус ҳукумат комиссиясининг қарори билан олиб чиқилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0