https://sputniknews.uz/20261005/sentyabr-inflyatsiya-60979518.html
Сентябрда инфляция 0,7 фоизни ташкил этди
Сентябрда инфляция 0,7 фоизни ташкил этди
Sputnik Ўзбекистон
Бензин 1,2 фоизга, пропан 4,2 фоизга қимматлашди, айрим мевалар эса арзонлашди. 05.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-05T18:14+0500
2026-10-05T18:14+0500
2026-10-05T18:14+0500
инфографика
инфляция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60978120_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_0a2e7a1891fb8e9fd5f98c4e85d4b88d.png
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил сентябрида Ўзбекистонда истеъмол нархлари августга нисбатан 0,7 фоизга ошди. Йил бошидан буён нархлар 4,2 фоизга ўсди.Сентябрда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1 фоизга қимматлашди Ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар эса 0,9 фоизга кўтарилди.Ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида тухум энг кўп - 5,3 фоизга (йил давомида 11,4 фоизга) қимматлашди. Суякли мол гўшти бир ойда 1,7 фоизга (йил давомида 16,2 фоизга), суяксиз мол гўшти 1,1 фоизга (17,9 фоизга), қўй гўшти 1,3 фоизга (19,8 фоизга) қимматлашди. Товуқ гўшти 1,2 фоизга, гречиха 1,1 фоизга, гуруч 1,0 фоизга, сут ва сариёғ 0,8 фоизга қимматлашди. Шакар бир ойда 0,9 фоизга арзонлашди.Қўмитанинг таъкидлашича, мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари ўзгаришига мавсумий омил таъсир кўрсатган. Цитрус мевалар бир ойда 12,0 фоизга, узум 5,7 фоизга, олма 2,4 фоизга, банан 1,7 фоизга арзонлашди.Шу билан бирга, помидор 14,2 фоизга (йил давомида 54,9 фоизга), бодринг 13,5 фоизга, сабзи 12,4 фоизга, булғор қалампири 4,9 фоизга, бақлажон 4,7 фоизга, пиёз 2,6 фоизга қимматлашган.Бензин бир ойда ўртача 1,2 фоизга, бир йилда эса 20,1 фоизга қимматлашди. Пропан бир ойда 4,2 фоизга (йил давомида 48,9 фоизга) қимматлашган, литри нархи эса 10 000 сўмгача етган. Метан нархи бир ой ичида ўзгармади (йил давомида 10,1 фоизга ошди).
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60978120_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_da0e855f8969ea47da98e45b24d054a6.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, инфляция, ўзбекистон, инфографика
инфографика, инфляция, ўзбекистон, инфографика
Сентябрда инфляция 0,7 фоизни ташкил этди
Бензин 1,2 фоизга, пропан 4,2 фоизга қимматлашди, айрим мевалар эса арзонлашди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил сентябрида Ўзбекистонда истеъмол нархлари августга нисбатан 0,7 фоизга ошди. Йил бошидан буён нархлар 4,2 фоизга ўсди.
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди.
Сентябрда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1 фоизга қимматлашди Ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар эса 0,9 фоизга кўтарилди.
Ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида тухум энг кўп - 5,3 фоизга (йил давомида 11,4 фоизга) қимматлашди. Суякли мол гўшти бир ойда 1,7 фоизга (йил давомида 16,2 фоизга), суяксиз мол гўшти 1,1 фоизга (17,9 фоизга), қўй гўшти 1,3 фоизга (19,8 фоизга) қимматлашди. Товуқ гўшти 1,2 фоизга, гречиха 1,1 фоизга, гуруч 1,0 фоизга, сут ва сариёғ 0,8 фоизга қимматлашди. Шакар бир ойда 0,9 фоизга арзонлашди.
Қўмитанинг таъкидлашича, мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари ўзгаришига мавсумий омил таъсир кўрсатган. Цитрус мевалар бир ойда 12,0 фоизга, узум 5,7 фоизга, олма 2,4 фоизга, банан 1,7 фоизга арзонлашди.
Шу билан бирга, помидор 14,2 фоизга (йил давомида 54,9 фоизга), бодринг 13,5 фоизга, сабзи 12,4 фоизга, булғор қалампири 4,9 фоизга, бақлажон 4,7 фоизга, пиёз 2,6 фоизга қимматлашган.
Бензин бир ойда ўртача 1,2 фоизга, бир йилда эса 20,1 фоизга қимматлашди. Пропан бир ойда 4,2 фоизга (йил давомида 48,9 фоизга) қимматлашган, литри нархи эса 10 000 сўмгача етган. Метан нархи бир ой ичида ўзгармади (йил давомида 10,1 фоизга ошди).