“Собир Раҳимов – Ўртаовул” оралиғида янги темирйўл ўтказгичи очилди

© АО "Узбекистон темир йуллари"“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
Oбуна бўлиш
Ушбу кесишма олдин бир кунда 9-10 соат ёпиқ бўлгани туфайли бу ерда тирбандликлар пайдо бўлган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳри ва вилояти кесишмасида жойлашган “Собир Раҳимов – Ўртаовул” бекатлари оралиғида жойлашган йўл ўтказгич очилди.
Очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими З. Мирзаев, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси З. Нарзуллаев, траспорт прокуратураси прокурори И. Наримов, оммавий ахборот воситалари, маҳаллий аҳоли ва бошқалар иштирок этди.
© АО "Узбекистон темир йуллари"“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
Темир йўл ва автомобил йўллари кесишмаси ўрнида барпо этилган янги йўл ўтказгични қуриш жараёнида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Хусусан, узунлиги 23,6 метр бўлган 1 дона икки йўллик янги темир йўл кўприги қуриб битказилиб, темир йўл излари ўз жойига қайтарилди, 1200 метр узунликдаги айланма темир йўл ва автомобиль йўли барпо этилди.
© АО "Узбекистон темир йуллари"“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
Мазкур замонавий йўл ўтказгичнинг очилиши Зангиота тумани аҳолиси ва транзит ҳаракатланувчи йўловчилар учун улкан қулайликлар яратиб, ҳудуддаги тирбандликларни бартараф этиш, вақтни тежаш, автомобиль йўлларидаги кундалик юкламани сезиларли даражада камайтириш ҳамда хавфсиз ва қулай ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.
© АО "Узбекистон темир йуллари"“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
“Собир Раҳимов – Ўртаовул” темирйўл ўтказгичи очилди
Янгиликлар лентаси
0