https://sputniknews.uz/20261003/shavkat--mirziyoev-daniya-tashqi-ishlar-vaziriniqabul-qildi-60929005.html
Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда ҳамкорликнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди. 03.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-03T09:56+0500
2026-10-03T09:56+0500
2026-10-03T10:15+0500
ўзбекистон
дания
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/03/60927666_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_3655cd8c5ac30bdd25daeafdeabc2d47.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссенни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон–Дания муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб беш баробар ошди. Даниянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тоғ-кон, кимё ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, Дания инвестициялари, илғор технологиялари ва ноу-хауларини энергетика, фармацевтика, транспорт ва логистика, агросаноат мажмуи ҳамда бошқа истиқболли йўналишларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.Учрашув якунида ҳамкорликни тизимли равишда кенгайтириш учун институционал ва шартномавий-ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.
ўзбекистон
дания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/03/60927666_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_5fe1d9f3fbecd8ca82cc566a3d3e052e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, дания
Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди
09:56 03.10.2026 (янгиланди: 10:15 03.10.2026) Учрашувда ҳамкорликнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссенни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон–Дания муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб беш баробар ошди. Даниянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тоғ-кон, кимё ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, Дания инвестициялари, илғор технологиялари ва ноу-хауларини энергетика, фармацевтика, транспорт ва логистика, агросаноат мажмуи ҳамда бошқа истиқболли йўналишларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида ҳамкорликни тизимли равишда кенгайтириш учун институционал ва шартномавий-ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.