Ўзбекистон саноатида қайси тармоқ энг кўп маҳсулот ишлаб чиқармоқда

Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг январь-августида республика саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келди - 87 фоиз.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-авгуси ойларида Ўзбекистонда 926,5 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 фоизга ошган.
Саноат маҳсулотларининг асосий қисми қайта ишлаш саноат ҳиссасига тўғри келди — 805,7 трлн сўм (87 фоиз).
Бошқа йўналишлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 57,8 трлн сўм;
электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 58,2 трлн сўм;
сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 4,8 трлн сўм.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0