Тошкентда Бутунроссия декоратив санъат музейи тўпламидан "Лак миниатюрасида рус адабиёти" кўргазмаси очилди. Тадбирда икки музей ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
30 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида "Лак миниатюрасида рус адабиёти" кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бутунроссия декоратив санъат музейи тўпламидан ўрин олган экспозицияда рус адабиётининг машҳур асарлари, қаҳрамонлари ва образлари лак миниатюраси санъати орқали намоён этилган.Кўргазмани Бутунроссия декоратив санъат музейи директори Татьяна Рибкина тақдим этди. Унинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа нафақат ноёб декоратив санъат намуналарини Ўзбекистон томошабинларига етказиш, балки икки музей ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.Тадбир доирасида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ҳамда Бутунроссия декоратив санъат музейи ўртасида "Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум" тантанали равишда имзоланди. Ҳужжат музейлар ўртасида профессионал алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма маданий лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар яратади.Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар марказининг анъанавий ташаббуси доирасида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига кўргазманинг совға қилинганини тасдиқловчи сертификат ҳам топширилди.Шунингдек, Бутунроссия декоратив санъат музейи маъмурияти кўргазмада намойиш этилган лакли қутичаларни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига совға қилишга қарор қилди.Кўргазма рус адабиёти, лак миниатюраси санъати ва икки мамлакат музейлари ўртасидаги маданий ҳамкорликни бирлаштирган муҳим маданий тадбир бўлди.
Унда рус адабиётининг машҳур асарлари, қаҳрамонлари ва образлари лак миниатюраси санъати орқали намоён этилган.
30 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида "Лак миниатюрасида рус адабиёти" кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бутунроссия декоратив санъат музейи тўпламидан ўрин олган экспозицияда рус адабиётининг машҳур асарлари, қаҳрамонлари ва образлари лак миниатюраси санъати орқали намоён этилган.
Кўргазмани Бутунроссия декоратив санъат музейи директори Татьяна Рибкина тақдим этди. Унинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа нафақат ноёб декоратив санъат намуналарини Ўзбекистон томошабинларига етказиш, балки икки музей ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
"Биз учун ушбу кўргазма шунчаки санъат асарларини намойиш этиш эмас. Бу музейлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, тажриба алмашиш ва кўп йилларга мўлжалланган профессионал ҳамда дўстона ҳамкорлик учун асос яратиш имкониятидир", — деди Татьяна Рыбкина.
Тадбир доирасида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ҳамда Бутунроссия декоратив санъат музейи ўртасида "Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум" тантанали равишда имзоланди. Ҳужжат музейлар ўртасида профессионал алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма маданий лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар яратади.
Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар марказининг анъанавий ташаббуси доирасида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига кўргазманинг совға қилинганини тасдиқловчи сертификат ҳам топширилди.
Шунингдек, Бутунроссия декоратив санъат музейи маъмурияти кўргазмада намойиш этилган лакли қутичаларни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига совға қилишга қарор қилди.
Кўргазма рус адабиёти, лак миниатюраси санъати ва икки мамлакат музейлари ўртасидаги маданий ҳамкорликни бирлаштирган муҳим маданий тадбир бўлди.