https://sputniknews.uz/20260926/tramp-eronga-qarshi-yangi-zarbalar-berishni-korib-chiqmoqda-60753876.html
Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни кўриб чиқмоқда — ОАВ
Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни кўриб чиқмоқда — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг позициясига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ конгресс сайловлари натижалари таъсир қилиши мумкин. 26.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-26T11:42+0500
2026-09-26T11:42+0500
2026-09-28T11:18+0500
ақш
дональд трамп
эрон
ҳўрмуз бўғози
теҳрон
вашингтон
дунёда
ақш – эрон можароси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51185246_0:4:2535:1430_1920x0_80_0_0_6f98769e6585079cfd62ab4580a3253c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини очиш режасига шубҳа билан қарайди ва Конгрессдаги оралиқ сайловлардан сўнг ислом республикасига қарши зарбаларни қайта бошлаш вариантини кўриб чиқмоқда, деб ёзади "Wall Street Journal" газетаси.Нашр манбаларига кўра, АҚШ раҳбари ҳали якуний қарор қабул қилмаган, унинг позициясига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар натижалари таъсир қилиши мумкин. Бунда эҳтимолий зарбалар кўлами ошкор этилмаяпти.Жума куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон воситачилар орқали Вашингтонга Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича етти кунлик режани тақдим этганини маълум қилди.Июнь ойи ўрталарида томонлар тинчлик жараёнини бошлаш учун меморандум имзолаган эди. Бироқ орадан уч ҳафта ўтгач, эскалациянинг янги босқичи бошланиб, зарбалар қайта бошланди.Минтақадаги можаро авж олишидан олдин, Ҳўрмуз бўғози халқаро энергия савдосининг асосий йўналишларидан бири эди. У орқали дунёдаги нефть ва суюлтирилган табиий газ таъминотининг бешдан бир қисми ўтди. Ҳозирда мавжуд кескинлик туфайли ундан фойдаланаётган танкерлар ва газ ташувчи кемалар сони камайди.
эрон
ҳўрмуз бўғози
теҳрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51185246_42:0:2306:1698_1920x0_80_0_0_5d170558cfc744d60b6b1bd2744e9723.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, дональд трамп, эрон, ҳўрмуз бўғози, теҳрон, вашингтон, дунёда, ақш – эрон можароси
ақш, дональд трамп, эрон, ҳўрмуз бўғози, теҳрон, вашингтон, дунёда, ақш – эрон можароси
Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни кўриб чиқмоқда — ОАВ
11:42 26.09.2026 (янгиланди: 11:18 28.09.2026) Трампнинг позициясига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ конгресс сайловлари натижалари таъсир қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини очиш режасига шубҳа билан қарайди ва Конгрессдаги оралиқ сайловлардан сўнг ислом республикасига қарши зарбаларни қайта бошлаш вариантини кўриб чиқмоқда, деб ёзади "Wall Street Journal" газетаси.
"Трамп шахсий суҳбатларида Эрон унинг талабларини бажаришига шубҳа қилади ва ўз ходимларига бомбардимонлар қайта бошланиши мумкинлигини айтган", - дейилади нашрда.
Нашр манбаларига кўра, АҚШ раҳбари ҳали якуний қарор қабул қилмаган, унинг позициясига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар натижалари таъсир қилиши мумкин. Бунда эҳтимолий зарбалар кўлами ошкор этилмаяпти.
Жума куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон воситачилар орқали Вашингтонга Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича етти кунлик режани тақдим этганини маълум қилди.
Июнь ойи ўрталарида томонлар тинчлик жараёнини бошлаш учун меморандум имзолаган эди. Бироқ орадан уч ҳафта ўтгач, эскалациянинг янги босқичи бошланиб, зарбалар қайта бошланди.
Минтақадаги можаро авж олишидан олдин, Ҳўрмуз бўғози халқаро энергия савдосининг асосий йўналишларидан бири эди. У орқали дунёдаги нефть ва суюлтирилган табиий газ таъминотининг бешдан бир қисми ўтди. Ҳозирда мавжуд кескинлик туфайли ундан фойдаланаётган танкерлар ва газ ташувчи кемалар сони камайди.