Провокациялар Киевнинг аҳволини янада ёмонлаштиради — Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишМеждународный форум объединенных культур в Санкт-Петербурге
Международный форум объединенных культур в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Oбуна бўлиш
Путин журналистларнинг Украина музокаралари, Европада Россияга қарши ваҳималар ҳамда Россиянинг Киев ҳужумларига жавоби ҳақидаги саволларига жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия Украинанинг ҳар бир ҳаракатига жавоб қайтара бошлади - Киев провокациялар уларнинг аҳволини янада ёмонлаштираётганини тушуниши керак, деди Владимир Путин 25 сентябрь куни Санкт-Петербургдаги Бирлашган маданиятлар халқаро форумида.
Россия президенти матбуот анжуманидан асосий фикрлар:
Киев сайловдан бир неча кун олдин тинчлик музокараларини бошлаш ниятини билдирди. Россия сайловдан сўнг Киев билан музокараларни давом эттиришга тайёр эди, аммо Украина Москвага зарба беришга уриниб, сайлов участкаларига ҳужум қилди;
Киев фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларни бошлаган, энди бунинг жавобини ҳис қилиши керак;
Украина Қуролли Кучларида "Геран"ларга қарши курашиш имконияти йўқ;
Россиянинг Киев ҳужумларига жавоби шунчалик сезиларли ва ҳалокатли бўлдики, улар дарҳол ўт очишни тўхтатишни сўрай бошлади;
Тинч йўл билан ҳал этиш бўйича барча таклифлар "стол устида" турибди, аммо Россия ўз манфаатларидан келиб чиқиб, яна ўйлаб кўриши керак;
ЕИ элитаси тажовузкор Украинани пул билан таъминлашни давом эттириш ва украиналикларни қурол сифатида ишлатиш мақсадида европаликларни алдаб келмоқда;
Россия Европа билан урушга тайёрланмаяпти - бунинг учун ҳеч қандай сабаб ва асос йўқ;
Россия таҳдиди ва ЕИда урушга тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақидаги баёнотлар - вазиятни атайлаб бўрттириш ва провокация;
Россия Болтиқбўйида рус тилида сўзлашувчиларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётганини билади, аммо бунга гуманитар соҳада муносабат билдирмоқда. У ердаги "фуқаролиги йўқлиги" ҳақидаги гап-сўзлар сафсата;
Россиянинг АҚШ билан муносабатлари бугунги кунда деярли нолга тушган;
АРEС саммитига бориш Россиядаги вазиятга боғлиқ бўлади.
ХII Санкт-Петербург халқаро бирлашган маданиятлар форуми 24-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Форумда 70та давлатдан 2500дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0