Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида таниқли рассом Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазма "Бизнинг мерос" туркуми доирасида ташкил этилган бўлиб, унда рассомнинг серқирра ижодий мероси намойиш этилди.Александр Перов 1935 йилда Чимкент шаҳрида туғилган. 1950–1955 йилларда Республика рассомлик билим юртида С. Ф. Ракова ва Н. Қўзибоевлардан таҳсил олган. 1965 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтининг дастгоҳли рангтасвир бўлимини Р. Аҳмедов ва А. Кривонос раҳбарлигида тамомлаган. У Тошкентда яшаб, ижод қилган ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланган.Рассом жанрли композиция, манзара ва натюрморт йўналишларида самарали ижод қилган. У борлиқни яхлит идрок этиш билан бир қаторда, ҳар бир буюм ва икир-чикирга синчковлик билан эътибор қаратган. Перов ўз асарларида нақшинкорлик ва безакдорликни рангтасвирнинг юксак маҳорати билан ўзига хос тарзда уйғунлаштирган.Александр Перовнинг асарлари Ўзбекистон ва Россия музейлари тўпламларидан, шунингдек, хориждаги хусусий коллекциялардан ўрин олган.Марказий кўргазмалар залидаги мазкур экспозиция "Бизнинг мерос" лойиҳасининг навбатдаги тадбири сифатида рассомнинг ижодини кенг жамоатчиликка яна бир бор танитиш ва унинг бадиий меросини асраб-авайлашга хизмат қилади.
Экспозиция Ўзбекистон тасвирий санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган рассомнинг ижодий мероси билан таништиради.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида таниқли рассом Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазма "Бизнинг мерос" туркуми доирасида ташкил этилган бўлиб, унда рассомнинг серқирра ижодий мероси намойиш этилди.
Александр Перов 1935 йилда Чимкент шаҳрида туғилган. 1950–1955 йилларда Республика рассомлик билим юртида С. Ф. Ракова ва Н. Қўзибоевлардан таҳсил олган. 1965 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтининг дастгоҳли рангтасвир бўлимини Р. Аҳмедов ва А. Кривонос раҳбарлигида тамомлаган. У Тошкентда яшаб, ижод қилган ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланган.
Рассом жанрли композиция, манзара ва натюрморт йўналишларида самарали ижод қилган. У борлиқни яхлит идрок этиш билан бир қаторда, ҳар бир буюм ва икир-чикирга синчковлик билан эътибор қаратган. Перов ўз асарларида нақшинкорлик ва безакдорликни рангтасвирнинг юксак маҳорати билан ўзига хос тарзда уйғунлаштирган.
"Александр Перовнинг ижодий мероси етук рассомнинг бадиий образ яратишда нафақат сюжетдан, балки тасвирий санъатнинг барча ифода воситаларидан маҳорат билан фойдаланганини кўрсатади. Унинг асарларида аниқлик, уйғунлик ва бадиий яхлитлик мужассам", — дея таъкидлайди кўргазма ташкилотчилари.
Александр Перовнинг асарлари Ўзбекистон ва Россия музейлари тўпламларидан, шунингдек, хориждаги хусусий коллекциялардан ўрин олган.
Марказий кўргазмалар залидаги мазкур экспозиция "Бизнинг мерос" лойиҳасининг навбатдаги тадбири сифатида рассомнинг ижодини кенг жамоатчиликка яна бир бор танитиш ва унинг бадиий меросини асраб-авайлашга хизмат қилади.