Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон-саройининг катта кўргазмалар залида рассом Нилуфар Ҳидоятованинг "Араб тангоси" номли шахсий кўргазмаси очилди. Экспозиция таниқли хонанда, рассом ва ўзбек эстрада санъатининг ёрқин намояндаларидан бири Ботир Зокиров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган.Кўргазмада Нилуфар Ҳидоятованинг турли йилларда яратилган 50 тадан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари намойиш этилмоқда. 2021 йилда Нилуфар Ҳидоятова "Ботир Зокиров — миллий санъат фидойиси" шаҳар кўрик-танловида иштирок этиб, Гран-при билан тақдирланган.Кўргазма илмий ходимининг таъкидлашича, рассом ижодининг ўзига хос жиҳатларидан бири мусиқа ва тасвирий санъат уйғунлигидир:"Нилуфар Ҳидоятова ижодида мусиқа ва рангтасвир доимо ўзаро уйғунлашиб боради. Ботир Зокиров сиймоси унинг асарларида нафақат портрет, балки мусиқа, хотира ва авлодлар ўртасидаги маънавий боғлиқлик тимсоли сифатида намоён бўлади".Унинг фикрича, экспозиция рассомнинг кенг қамровли ижодий қизиқишларини ҳам намоён этади:Нилуфар Ҳидоятова 1964 йилда Тошкентда туғилган. У П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти ҳамда А.Островский номидаги Театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент театрларида рассом-декоратор ва саҳна рассоми сифатида фаолият юритган, китоб графикаси билан шуғулланган ва қатор журналлар билан ҳамкорлик қилган.1998–1999 йилларда рассом Тошкентдаги "Аладдин" ёшлар экспериментал театрида ишлаб, саҳнада ижрочи ва хонанда сифатида ҳам ўз истеъдодини намоён этган. 2009 йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.Экспозиция Нилуфар Ҳидоятованинг кўп қиррали ижодини, тасвирий санъат ва мусиқани уйғунлаштиришга бўлган интилишини намоён этади."Араб тангоси" кўргазмаси 2026 йил 27 сентябрга қадар давом этади.
Экспозициядан турли йилларда яратилган 50 дан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари ўрин олган.
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон-саройининг катта кўргазмалар залида рассом Нилуфар Ҳидоятованинг "Араб тангоси" номли шахсий кўргазмаси очилди. Экспозиция таниқли хонанда, рассом ва ўзбек эстрада санъатининг ёрқин намояндаларидан бири Ботир Зокиров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган.
Кўргазмада Нилуфар Ҳидоятованинг турли йилларда яратилган 50 тадан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари намойиш этилмоқда.
Рассом ижодида Ботир Зокиров сиймоси алоҳида ўрин тутади. У кўп йиллар давомида севимли хонандаси образига мурожаат қилиб, уни рангтасвир ва графика асарларида акс эттириб келмоқда.
2021 йилда Нилуфар Ҳидоятова "Ботир Зокиров — миллий санъат фидойиси" шаҳар кўрик-танловида иштирок этиб, Гран-при билан тақдирланган.
Кўргазма илмий ходимининг таъкидлашича, рассом ижодининг ўзига хос жиҳатларидан бири мусиқа ва тасвирий санъат уйғунлигидир:
"Нилуфар Ҳидоятова ижодида мусиқа ва рангтасвир доимо ўзаро уйғунлашиб боради. Ботир Зокиров сиймоси унинг асарларида нафақат портрет, балки мусиқа, хотира ва авлодлар ўртасидаги маънавий боғлиқлик тимсоли сифатида намоён бўлади".
Унинг фикрича, экспозиция рассомнинг кенг қамровли ижодий қизиқишларини ҳам намоён этади:
"Рассом асарларида тарих, маданият, инсон, археология, коинот ва мусиқага бўлган қизиқиш уйғунлашган. У ранг ва товушни ягона бадиий маконда бирлаштириш орқали ўзига хос ижодий тилини яратишга интилади".
Нилуфар Ҳидоятова 1964 йилда Тошкентда туғилган. У П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти ҳамда А.Островский номидаги Театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент театрларида рассом-декоратор ва саҳна рассоми сифатида фаолият юритган, китоб графикаси билан шуғулланган ва қатор журналлар билан ҳамкорлик қилган.
1998–1999 йилларда рассом Тошкентдаги "Аладдин" ёшлар экспериментал театрида ишлаб, саҳнада ижрочи ва хонанда сифатида ҳам ўз истеъдодини намоён этган. 2009 йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
Экспозиция Нилуфар Ҳидоятованинг кўп қиррали ижодини, тасвирий санъат ва мусиқани уйғунлаштиришга бўлган интилишини намоён этади.
"Араб тангоси" кўргазмаси 2026 йил 27 сентябрга қадар давом этади.