https://sputniknews.uz/20260919/tramp-rossiyaga-qarshi-sanktsiyalar-togrisidagi-qonunni-imzoladi-60561213.html
Трамп Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади
Трамп Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Янги қонунда Россиядан импортга 500% гача ва божлар белгиланган, лекин улар автоматик кучга кирмайди. 19.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-19T11:24+0500
2026-09-19T11:24+0500
2026-09-19T11:28+0500
россия
ақш
санкциялар рўйхати
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51185246_0:4:2535:1430_1920x0_80_0_0_6f98769e6585079cfd62ab4580a3253c.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. АҚШ Президенти Доналд Трамп Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилди Оқ уй. Янги қонунда белгиланган чораларнинг ўзи автоматик равишда кучга кирмайди - Америка раҳбари уларни ўз хоҳишига кўра амалга ошириши мумкин.Пайшанба куни Вакиллар палатаси ташаббус муаллифи, марҳум сенатор Линдси Грэм* номи билан аталган янги чекловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Россиядан импортга 500% гача ва Москванинг энергия ресурсларини сотиб олувчи бешта энг йирик давлатдан товарларга 100% гача бўлган тарифни назарда тутади. Бир нечта қайта кўриб чиқилгандан сўнг, қонун лойиҳасига Эронга оид бўлим қўшилди. Унда Теҳронга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни 2031 йилгача узайтириш таклиф қилинган. Трамп бу ташаббусни илгари сурди.Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияга 30 000 дан ортиқ санкциялар қўлланилди - бу барча мамлакатларга нисбатан қўлланилганидан деярли икки баравар кўп. Бироқ, бу Россия иқтисодиётини ўсишдан тўтата олмади. Аммо ушбу чеклов чораларни қўллаган давлатлара эса бюджет тақчиллиги, давлат қарзининг ўсиши ва саноатнинг пасайиши кўринишидаги оғир оқибатларга дуч келмоқдалар.* Россиянинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51185246_42:0:2306:1698_1920x0_80_0_0_5d170558cfc744d60b6b1bd2744e9723.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ақш, санкциялар рўйхати, дональд трамп
россия, ақш, санкциялар рўйхати, дональд трамп
Трамп Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади
11:24 19.09.2026 (янгиланди: 11:28 19.09.2026) Янги қонунда Россиядан импортга 500% гача ва божлар белгиланган, лекин улар автоматик кучга кирмайди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. АҚШ Президенти Доналд Трамп Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилди Оқ уй.
"Президент Россияга қарши қонуний санкциялар, тарифлар ва тақиқларни тасдиқловчи ва кенгайтирувчи ҳамда Эронга қарши мавжуд санкцияларни узайтирувчи H.R. 5334 сонли Линдси Грэм*нинг 2026 йилги Россия-Эрон санкциялари тўғрисидаги қонунини имзолади", - дейилади баёнотда.
Янги қонунда белгиланган чораларнинг ўзи автоматик равишда кучга кирмайди - Америка раҳбари уларни ўз хоҳишига кўра амалга ошириши мумкин.
Пайшанба куни Вакиллар палатаси ташаббус муаллифи, марҳум сенатор Линдси Грэм* номи билан аталган янги чекловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Россиядан импортга 500% гача ва Москванинг энергия ресурсларини сотиб олувчи бешта энг йирик давлатдан товарларга 100% гача бўлган тарифни назарда тутади. Бир нечта қайта кўриб чиқилгандан сўнг, қонун лойиҳасига Эронга оид бўлим қўшилди. Унда Теҳронга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни 2031 йилгача узайтириш таклиф қилинган. Трамп бу ташаббусни илгари сурди.
Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияга 30 000 дан ортиқ санкциялар қўлланилди - бу барча мамлакатларга нисбатан қўлланилганидан деярли икки баравар кўп. Бироқ, бу Россия иқтисодиётини ўсишдан тўтата олмади. Аммо ушбу чеклов чораларни қўллаган давлатлара эса бюджет тақчиллиги, давлат қарзининг ўсиши ва саноатнинг пасайиши кўринишидаги оғир оқибатларга дуч келмоқдалар.
* Россиянинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган.