https://sputniknews.uz/20260916/malaysia-uzbekistan-sayyohlar-oqim-60474748.html
"Умра +" ва исломий мерос: Малайзиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими икки баравар ошди
"Умра +" ва исломий мерос: Малайзиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими икки баравар ошди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Малайзиядан келаётган сайёҳлар сони икки баробар ошди. Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги исломий мерос, визасиз режим ва тўғридан-тўғри авиақатновлар қизиқишни оширмоқда.
2026-09-16T10:48+0500
2026-09-16T10:48+0500
2026-09-16T10:58+0500
туризм
сайёҳлар
имом бухорий
умра
зиёрат туризми
малайзия
ўзбекистон
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53096216_0:88:1280:808_1920x0_80_0_0_1d5dca13fb8226f2edd64b14cf5d31e7.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Жорий йилнинг январь–август ойларида Малайзиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 10,5 минг нафарга етди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 5,3 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси маълумотларига таяниб, Малайзиянинг "Bernama" миллий ахборот агентлиги хабар берди.Элчихонага кўра, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива қадимдан ислом маданияти ва илм-фанининг йирик марказлари бўлган. Бу мерос дунёнинг турли давлатларидан, жумладан, Малайзиядан мусулмон сайёҳларни жалб этмоқда.Сайёҳлар оқимининг ўсишига икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим ва авиақатновлар сонининг кўпайиши ҳам хизмат қилмоқда. Март ойида янгиланган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси очилди. У бир кунда 65 минг нафаргача зиёратчини қабул қилиш имкониятига эга.Ўзбекистон ва Малайзия 2025 йилда зиёрат туризмини ривожлантириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш бўйича келишиб олган эди. Шунингдек, “Umrah Plus” дастури доирасида Малайзиядан Макка ва Мадинага йўл олган зиёратчиларнинг Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.Айни пайтда Ўзбекистондан Малайзияга саёҳатлар ҳам кўпайган. 2026 йилнинг биринчи ярмида 16 мингдан зиёд ўзбекистонлик Малайзияга борган, бу ўтган йилга нисбатан 62 фоиз кўп.
https://sputniknews.uz/20260125/uzbekistan-malaysia-umra-turizm-dastur-55251172.html
малайзия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53096216_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_27274ea686e9b539bcfe6729c1e8a43d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, сайёҳлар, имом бухорий, умра, зиёрат туризми, малайзия, ўзбекистон, туризм
туризм, сайёҳлар, имом бухорий, умра, зиёрат туризми, малайзия, ўзбекистон, туризм
"Умра +" ва исломий мерос: Малайзиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими икки баравар ошди
10:48 16.09.2026 (янгиланди: 10:58 16.09.2026) “Умра +” дастури Малайзия зиёратчилари учун Макка ва Мадина сафарини Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси билан боғламоқда.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Жорий йилнинг январь–август ойларида Малайзиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 10,5 минг нафарга етди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 5,3 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси маълумотларига таяниб, Малайзиянинг "Bernama" миллий ахборот агентлиги
хабар берди.
Элчихонага кўра, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива қадимдан ислом маданияти ва илм-фанининг йирик марказлари бўлган. Бу мерос дунёнинг турли давлатларидан, жумладан, Малайзиядан мусулмон сайёҳларни жалб этмоқда.
Сайёҳлар оқимининг ўсишига икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим ва авиақатновлар сонининг кўпайиши ҳам хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда мусулмон сайёҳлар учун инфратузилма ҳам кенгайтирилмоқда. Янги намозхоналар, ҳалол меҳмонхона ва ресторанлар ташкил этилмоқда.
Март ойида янгиланган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси очилди. У бир кунда 65 минг нафаргача зиёратчини қабул қилиш имкониятига эга.
Ўзбекистон ва Малайзия 2025 йилда зиёрат туризмини ривожлантириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш бўйича келишиб олган эди. Шунингдек, “Umrah Plus” дастури доирасида Малайзиядан Макка ва Мадинага йўл олган зиёратчиларнинг Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.
Айни пайтда Ўзбекистондан Малайзияга саёҳатлар ҳам кўпайган. 2026 йилнинг биринчи ярмида 16 мингдан зиёд ўзбекистонлик Малайзияга борган, бу ўтган йилга нисбатан 62 фоиз кўп.