https://sputniknews.uz/20260912/poytaxt-tumanlari-oz-salohiyatidan-kelib-chiqib-aniq-yonalishlarga-ixtisoslashishi-lozim--60387883.html
Пойтахт туманлари салоҳиятига қараб аниқ йўналишларга ихтисослаштирилади
Пойтахт туманлари салоҳиятига қараб аниқ йўналишларга ихтисослаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
2027 йилда Тошкентга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди. 12.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-12T10:00+0500
2026-09-12T10:00+0500
2026-09-12T10:09+0500
президент
шавкат мирзиёев
тошкент
пойтахт
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0c/60387980_0:56:1280:776_1920x0_80_0_0_b65db10ef79bb0ebbb0c35895d85742b.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Пойтахт туманлари, ўз салоҳиятидан келиб чиқиб, аниқ йўналишларга ихтисослашиши лозим, деди Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда. Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод ва Яккасарой туманларида замонавий бизнес ва молиявий марказларни кўпайтириш орқали 2 миллиард долларлик капитал бозорини шакллантириш ҳамда 20-25 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш мумкин. ️Олмазор, Чилонзор ва Учтепада эса таълим, тиббиёт, савдо ва сервис соҳаларида камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, 15-20 мингта иш ўрни яратиш салоҳияти мавжуд, деб қайд этилди мажлисда.Ундан ташқари президент инвестиция, масалаларида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, келгуси йилда пойтахтга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.Пойтахтнинг тарихий қисми – Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш топширилди.Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев самарасиз фойдаланилаётган давлат идоралари бинолари тадбиркорларга узоқ муддатли ижарага беришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Масъулларга давлат идоралари биноларини хатловдан ўтказиб, мақбул майдонларни тадбиркорларга кафолатли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш бўйича амалий ишларни ташкил этиш топширилди.Президент, шунингдек, аҳоли бандлигини ошириш, шаҳар кўчаларида тирбандликларнинг олдини олиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни камайтириш масалаларида ҳам тўхталиб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0c/60387980_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_bce604ec45c79e1465d89944262e28e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент, шавкат мирзиёев, тошкент, пойтахт, инвестиция
президент, шавкат мирзиёев, тошкент, пойтахт, инвестиция
Пойтахт туманлари салоҳиятига қараб аниқ йўналишларга ихтисослаштирилади
10:00 12.09.2026 (янгиланди: 10:09 12.09.2026) 2027 йилда Тошкентга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Пойтахт туманлари, ўз салоҳиятидан келиб чиқиб, аниқ йўналишларга ихтисослашиши лозим, деди Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда.
Х️сусан Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида Тошкентга кириб келаётган юкларни саралаш, қадоқлаш, тақсимлаш ва етказиб беришга ихтисослашган йирик логистика мажмуаларини ташкил этиш учун катта имконият бор.
Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод ва Яккасарой туманларида замонавий бизнес ва молиявий марказларни кўпайтириш орқали 2 миллиард долларлик капитал бозорини шакллантириш ҳамда 20-25 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш мумкин.
️Олмазор, Чилонзор ва Учтепада эса таълим, тиббиёт, савдо ва сервис соҳаларида камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, 15-20 мингта иш ўрни яратиш салоҳияти мавжуд, деб қайд этилди мажлисда.
Ундан ташқари президент инвестиция, масалаларида ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусан, келгуси йилда пойтахтга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Пойтахтнинг тарихий қисми – Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш топширилди.
Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев самарасиз фойдаланилаётган давлат идоралари бинолари тадбиркорларга узоқ муддатли ижарага беришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Бугун Тошкентда умумий майдони 765 минг квадрат метр бўлган 497 та маъмурий бино мавжуд. Давлат ташкилотларини мақбул тарзда жойлаштириш, бўш ва самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, сервис, хусусий тиббиёт ва таълим хизматларини йўлга қўйиш зарур, деб қайд этилди йиғилишда.
Масъулларга давлат идоралари биноларини хатловдан ўтказиб, мақбул майдонларни тадбиркорларга кафолатли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш бўйича амалий ишларни ташкил этиш топширилди.
Президент, шунингдек, аҳоли бандлигини ошириш, шаҳар кўчаларида тирбандликларнинг олдини олиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни камайтириш масалаларида ҳам тўхталиб ўтди.