Тадбиркорлар учун давлат активлари: янги имтиёзлар ва имкониятлар

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тадбиркорларга давлат активи қийматининг 50 фоизини тўлагандан сўнг мулкни реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларини бошлаш имконияти берилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда давлат активларини харид қилиш жараёнида тадбиркорлар учун янги имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.
Хусусан, активларни чегирма асосида харид қилиш, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек, мулк қийматининг бир қисмини тўлагандан сўнг реконструкция ишларини бошлаш имкониятлари назарда тутилмоқда.
Узоқ муддат сотилмай турган объектлар бўйича ҳам янги ёндашувлар жорий этилади.
Бундан ташқари, “гибрид аукцион” ва “тайёр пакет” механизмлари орқали тадбиркорлар учун яна қандай имкониятлар яратилмоқда?
Бу ҳақда мутахассислар Sputnik мухбирига батафсил маълумот берди.
Янгиликлар лентаси
0