https://sputniknews.uz/20260911/shovqin-taqiq-60362700.html
Ўзбекистонда дам олиш кунлари соат 22:00 дан кейин ортиқча шовқин қилиш тақиқланмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари соат 22:00 дан кейин ортиқча шовқин қилиш тақиқланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тунги вақтда фуқаролар тинчини бузишган жаримага тортилиши ва улардан компенсация ундирилиши мумкин. 11.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-11T11:00+0500
2026-09-11T11:00+0500
2026-09-11T11:00+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0f/31477246_0:135:2592:1593_1920x0_80_0_0_536b269f3cb64bcd38749ca21354ad60.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин чиқариш тақиқланади. Бу президент имзолаган “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган.Қонунга кўра, одамни сезиларли даражада безовта қилмайдиган, инсон организмининг функционал тизимларида ва шовқинга сезгир бўлган аъзоларида жиддий ўзгаришларга олиб келмайдиган ҳамда санитария қоидалари ва нормаларида белгиланадиган шовқин даражаси шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси ҳисобланади.Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан юқори, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган шовқинлар жумласига қуйидагилар киради:Шовқиннинг зарарли таъсири натижасида етказилган зарар учун суд тартибида компенсация ундирилиши мумкин. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
https://sputniknews.uz/20250923/shovqin-himoya-qonun-dam-vaqt-qurilish-ish-transport-javobgarlik-52176528.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0f/31477246_144:0:2448:1728_1920x0_80_0_0_930b9d8ebd5c674e47404d2fa4655de3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда дам олиш кунлари соат 22:00 дан кейин ортиқча шовқин қилиш тақиқланмоқда
Тунги вақтда фуқаролар тинчини бузишган жаримага тортилиши ва улардан компенсация ундирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин чиқариш тақиқланади. Бу президент имзолаган “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда кўзда
тутилган. Қонунга кўра, одамни сезиларли даражада безовта қилмайдиган, инсон организмининг функционал тизимларида ва шовқинга сезгир бўлган аъзоларида жиддий ўзгаришларга олиб келмайдиган ҳамда санитария қоидалари ва нормаларида белгиланадиган шовқин даражаси шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан юқори, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган шовқинлар жумласига қуйидагилар киради:
турар жой бинолари ҳудудида инсонларнинг маиший, уй-хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган шовқин;
қурилиш майдонларидаги меҳнат фаолияти туфайли ҳамда қурилиш техникаси ва транспорт воситаларидан юзага келадиган шовқин;
турли тоифадаги транспортларнинг ишлаши ва ҳаракатланиши натижасида юзага келадиган шовқин ва бошқалар.
Шовқиннинг зарарли таъсири натижасида етказилган зарар учун суд тартибида компенсация ундирилиши мумкин.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.