https://sputniknews.uz/20260911/aviareyslar-kompensatsiya-60369408.html
Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда тўланадиган компенсацияларни ўрганмоқда
Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда тўланадиган компенсацияларни ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Аҳолининг рейслар кечикиши, ахборот берилмаслиги ва хизматлар сифати бўйича шикоятлари кўпайган. 11.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-11T13:43+0500
2026-09-11T13:43+0500
2026-09-11T13:43+0500
жамият
ўзбекистон
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
авиарейс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/11/15802398_0:117:3224:1931_1920x0_80_0_0_4119f221f296a1f8fb3a76dc106c952c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечиккан ҳолатларда йўловчиларга компенсация тўланиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилар мурожаатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 бараварга кўпайиб, 300 тадан ошди.Мурожаатларда асосан авиарейсларнинг бир неча соатга кечикиши, йўловчиларга ўз вақтида аниқ ахборот берилмаслиги, хизматлар сифатининг пастлиги ҳамда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган.Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.Назорат органи авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этиш ва қонунчиликка мувофиқлаштиришни, фуқаролардан эса ушбу соҳадаги таклиф ва эътирозларини қўмитага юборишни сўради.
https://sputniknews.uz/20260401/poezd-kechikish-kompensatsiya-56637562.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/11/15802398_247:0:2978:2048_1920x0_80_0_0_c010d4c255d0695a79b0cef846c46f36.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси , авиарейс
жамият, ўзбекистон, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси , авиарейс
Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда тўланадиган компенсацияларни ўрганмоқда
Аҳолининг рейслар кечикиши, ахборот берилмаслиги ва хизматлар сифати бўйича шикоятлари кўпайган.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечиккан ҳолатларда йўловчиларга компенсация тўланиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилар мурожаатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 бараварга кўпайиб, 300 тадан ошди.
Мурожаатларда асосан авиарейсларнинг бир неча соатга кечикиши, йўловчиларга ўз вақтида аниқ ахборот берилмаслиги, хизматлар сифатининг пастлиги ҳамда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган.
Қўмита таҳлилига кўра, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар бўйича йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф этилмаган. Бу эса фуқароларнинг вақти, маблағи ва режаларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.
Назорат органи авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этиш ва қонунчиликка мувофиқлаштиришни, фуқаролардан эса ушбу соҳадаги таклиф ва эътирозларини қўмитага юборишни сўради.