https://sputniknews.uz/20260911/aholi-emlash-60366219.html
Хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи бўлганда аҳолини эмлаш тартиби белгиланди
Хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи бўлганда аҳолини эмлаш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Эмланган ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлар эмлаш ўтказилган заҳоти Ягона тиббиёт ахборот тизимига киритилади. 11.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-11T12:21+0500
2026-09-11T12:21+0500
2026-09-11T12:21+0500
жамият
ўзбекистон
эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42185643_0:223:2849:1826_1920x0_80_0_0_c7362e0ce9ce6443e8eada37a915b5a9.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлганда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш тартиби белгиланди.Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган ҳужжатга кўра, профилактик эмлаш бош давлат санитария врачининг қарори асосида жорий этилади.Профилактик эмлашни жорий этишга юқумли касалликнинг ҳудудда аниқланиши, касалликнинг кенг тарқалиши ёки айрим гуруҳларга юқиши асос бўлади.Профилактик эмлаш давлат рўйхатидан ўтказилган ва тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган вакциналар билан амалга оширилади.Профилактик эмлашда шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, вакцинага сезувчанлик, илгариги оғир аллергик реакция ва бошқа қарши кўрсатмалар мавжудлиги аниқланади.Шахсга вакцина ва унинг эҳтимолий таъсири, эмлашдан кейинги кузатув ҳамда эмлашни рад этишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.Профилактик эмланган ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлар эмлаш ўтказилган заҳоти Ягона тиббиёт ахборот тизимига киритилади.Профилактик эмланган шахс дастлабки 30 дақиқа тиббиёт ходими, кейинги 3 кун давомида эса шифокор ва патронаж ҳамшира кузатувида бўлади.
https://sputniknews.uz/20230728/bolalar-profilaktik-emlashlar-taqvim-37354723.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42185643_60:0:2791:2048_1920x0_80_0_0_5b32cf2b1d5fd99bd8ff79be3139232b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, эмлаш
жамият, ўзбекистон, эмлаш
Хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи бўлганда аҳолини эмлаш тартиби белгиланди
Эмланган ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлар эмлаш ўтказилган заҳоти Ягона тиббиёт ахборот тизимига киритилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлганда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш тартиби белгиланди.
Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган
ҳужжатга кўра, профилактик эмлаш бош давлат санитария врачининг қарори асосида жорий этилади.
Профилактик эмлашни жорий этишга юқумли касалликнинг ҳудудда аниқланиши, касалликнинг кенг тарқалиши ёки айрим гуруҳларга юқиши асос бўлади.
Эмлаш биринчи навбатда касалликни юқтириш ёки бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар, касаллик ўчоғида бемор билан мулоқотда бўлганлар ҳамда эпидемиологик кўрсатма бўйича эмланиши лозим бўлган шахслардан бошланади.
Профилактик эмлаш давлат рўйхатидан ўтказилган ва тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган вакциналар билан амалга оширилади.
Профилактик эмлашда шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, вакцинага сезувчанлик, илгариги оғир аллергик реакция ва бошқа қарши кўрсатмалар мавжудлиги аниқланади.
Шахсга вакцина ва унинг эҳтимолий таъсири, эмлашдан кейинги кузатув ҳамда эмлашни рад этишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.
Профилактик эмланган ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлар эмлаш ўтказилган заҳоти Ягона тиббиёт ахборот тизимига киритилади.
Профилактик эмланган шахс дастлабки 30 дақиқа тиббиёт ходими, кейинги 3 кун давомида эса шифокор ва патронаж ҳамшира кузатувида бўлади.