Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 72 млрд доллардан ошди — инфографика

Oбуна бўлиш
Шу даврда хорижий валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга камайди, олтиннинг жисмоний ҳажми эса тахминан 8,1 тоннага кўпайди.
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда қарийб 7,8 миллиард долларга ёки 12,1 фоизга ошди. 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига уларнинг умумий ҳажми 72,135 миллиард долларни ташкил қилди.
Ўсиш асосан олтин захиралари ҳисобига таъминланди. Қимматбаҳо металлнинг захиралардаги қиймати август бошидаги 56,122 миллиард доллардан 64,929 млрд долларгача кўтарилди. Яъни бир ойда қарийб 8,81 млрд долларга ёки 15,7 фоизга ошди.
Шу билан бирга, олтиннинг фақат қиймати эмас, жисмоний ҳажми ҳам кўпайди. У 13,85 миллиондан 14,11 миллион трой унцияга етди. Ўсиш 260 минг трой унцияни ёки қарийб 8,1 тоннани ташкил қилди.
Олтиннинг жисмоний ҳажми 1,9 фоизга, доллардаги қиймати эса 15,7 фоизга ошгани захиралар ўсишида жаҳон бозоридаги олтин нархининг кўтарилиши ҳам катта роль ўйнаганини кўрсатади.
Айни пайтда хорижий валюта захираларида тескари динамика кузатилди. Уларнинг ҳажми бир ойда 7,652 миллиард доллардан 6,635 миллиард долларга тушди — камайиш қарийб 1,02 миллиард доллар ёки 13,3 фоизни ташкил этди.
Натижада олтиннинг мамлакат халқаро захираларидаги улуши бир ойда 87,2 фоиздан 90 фоизгача ошди.
Янгиликлар лентаси
0