Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Грипп ва таълим: "Sputnik"да ЕОИИда биохавфсизлик мавзусида видеокўприк ўтказилади

© Sputnik / Мария ДевахинаАкадемик РАН, заместитель президента Российской академии образования Геннадий Онищенко
Академик РАН, заместитель президента Российской академии образования Геннадий Онищенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Oбуна бўлиш
Sputnik матбуот марказида ЕОИИ мамлакатларида биохавфсизлик, эпидемиологик таҳдидлар ва тиббиёт масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Sputnik матбуот марказида “ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги” мавзусида Москва–Минск–Тошкент–Сухум видеокўприги бўлиб ўтади.
Тадбирда Россия таълим академияси президенти ўринбосари, Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онишенко иштирок этади. Минск, Тошкент ва Сухумдан ОАВ вакиллари унга ўз саволларини йўллайди.
Видеокўприк давомида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ЕОИИ мамлакатларида ягона таълим стандартларини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, янги эпидемиологик мавсумда гриппнинг қандай турлари хавф туғдириши, Марказий Осиё аҳолиси саломатлиги учун жиддий эпидемиологик таҳдидлар мавжуд ёки йўқлиги ҳақида сўз боради.
Алоҳида эътибор тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласига қаратилади. Хусусан, унинг шаҳар ва қишлоқ жойларда тиббий хизмат сифати ўртасидаги тафовутни камайтириш имкониятлари муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0