https://sputniknews.uz/20260907/avgust-inflyatsiya-60273389.html
Августда инфляция 0,2 фоизни ташкил этди — доллар курси нимани арзонлаштирди
Августда инфляция 0,2 фоизни ташкил этди — доллар курси нимани арзонлаштирди
Sputnik Ўзбекистон
Августда сабзи, тарвуз, пиёз, пропан ва бензин қимматлади, узум, булғор қалампири, олма ва нок арзонлади. Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши пул ўтказмалари нархига ҳам таъсир қилди.
2026-09-07T16:58+0500
2026-09-07T16:58+0500
2026-09-07T16:58+0500
миллий статистика қўмитаси
инфляция
озиқ-овқат
инфографика
нарх-наво
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/07/60258328_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_9c7c3e684b26caae37741c917d3d81ec.png
2026 йил август ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ўртача 0,2 фоизга ошди. Йил бошидан инфляция 3,4 фоизни, йиллик ҳисобда эса 6,2 фоизни ташкил этди. Бир йил аввал йиллик инфляция 8,8 фоиз эди.Ой давомида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли қимматлади. Жумладан, сабзи — 9,2 фоиз, тарвуз — 7,5 фоиз, пиёз — 6,2 фоиз, гуруч — 2,2 фоиз, гречка — 1,1 фоизга қимматлади.Айни пайтда мавсумий омиллар туфайли узум 10,9 фоиз, булғор қалампири 9,2 фоиз, олма 7,2 фоиз, нок 6 фоиз ва бақлажон 5,5 фоизга арзонлади. Картошка нархи ҳам 3,3 фоизга пасайди.Автомобиль ёқилғиси нархларида эса ўсиш кузатилди. Пропан 5,8 фоиз, АИ-95 бензини 4,9 фоиз, АИ-98 ва АИ-100 маркалари 6,7 фоизга қимматлади. Бензиннинг ўртача нархи бир ойда 1,9 фоизга ошди.Шу билан бирга, сўмнинг АҚШ доллари ва Россия рублига нисбатан мустаҳкамланиши айрим хизматлар нархининг пасайишига таъсир қилди. Хусусан, пул ўтказмалари учун тўлов августда 1,4 фоизга арзонлади.Коммунал хизматларнинг асосий тарифлари августда ўзгармади. Дори воситалари нархи эса ўртача 0,2 фоизга пасайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/07/60258328_203:0:1163:720_1920x0_80_0_0_7585704f49a5a06395c02a7a171efaa2.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий статистика қўмитаси , инфляция, озиқ-овқат, инфографика, нарх-наво, инфографика, ўзбекистон
миллий статистика қўмитаси , инфляция, озиқ-овқат, инфографика, нарх-наво, инфографика, ўзбекистон
Августда инфляция 0,2 фоизни ташкил этди — доллар курси нимани арзонлаштирди
Августда истеъмол нархлари 0,2 фоизга ошди, йиллик инфляция эса 6,2 фоизгача секинлашди. Айрим маҳсулотлар сезиларли арзонлади.
2026 йил август ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ўртача 0,2 фоизга ошди. Йил бошидан инфляция 3,4 фоизни, йиллик ҳисобда эса 6,2 фоизни ташкил этди. Бир йил аввал йиллик инфляция 8,8 фоиз эди.
Ой давомида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли қимматлади. Жумладан, сабзи — 9,2 фоиз, тарвуз — 7,5 фоиз, пиёз — 6,2 фоиз, гуруч — 2,2 фоиз, гречка — 1,1 фоизга қимматлади.
Айни пайтда мавсумий омиллар туфайли узум 10,9 фоиз, булғор қалампири 9,2 фоиз, олма 7,2 фоиз, нок 6 фоиз ва бақлажон 5,5 фоизга арзонлади. Картошка нархи ҳам 3,3 фоизга пасайди.
Автомобиль ёқилғиси нархларида эса ўсиш кузатилди. Пропан 5,8 фоиз, АИ-95 бензини 4,9 фоиз, АИ-98 ва АИ-100 маркалари 6,7 фоизга қимматлади. Бензиннинг ўртача нархи бир ойда 1,9 фоизга ошди.
Шу билан бирга, сўмнинг АҚШ доллари ва Россия рублига нисбатан мустаҳкамланиши айрим хизматлар нархининг пасайишига таъсир қилди. Хусусан, пул ўтказмалари учун тўлов августда 1,4 фоизга арзонлади.
Коммунал хизматларнинг асосий тарифлари августда ўзгармади. Дори воситалари нархи эса ўртача 0,2 фоизга пасайди.