https://sputniknews.uz/20260905/xitoyqirgizistonozbekiston-temiryoli-doirasida-eng-baland-koprik-barpo-etilmoqda-60231143.html
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлидаги энг баланд кўприк барпо этилмоқда
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлидаги энг баланд кўприк барпо этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли шахдам қадамлар билан қурилмоқда. 05.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-05T12:53+0500
2026-09-05T12:53+0500
2026-09-05T13:02+0500
темир йўл
хитой
қирғизистон
ўзбекистон
бир камар бир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/05/60231522_0:168:1000:731_1920x0_80_0_0_e1f0edbefcff3c153471daad05bab013.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темирйўли қурилиши лойиҳаси доирасида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида баландлиги 122 метр бўлган энг баланд кўприк қурилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.Айни пайтда кўприк пойдеворини қуйиш ишлари тўлиқ якунланган. Таянч ва устунларни қуриш ишлари эса 54 фоизга бажарилган.Шунингдек, бугун ушбу темирйўлнинг Кош Добо Шимолий 2-туннелининг қазиш ишлари яқинда якунланди, деб хабар берди шанба куни "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл компанияси" МЧЖ.Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли муҳим ҳамкорлик лойиҳасидир. У Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Қашғардан бошланади ва Торугарт довони орқали Қирғизистонга киради. Кейин у ғарбга қараб йўналади ва Ўзбекистоннинг шарқидаги Андижон шаҳрида тугайди. Темир йўлнинг умумий узунлиги 500 км дан ошади, шундан 304,84 км Қирғизистон ҳудудида.
хитой
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/05/60231522_25:0:1000:731_1920x0_80_0_0_48d285ff304d2207676b7d4e1bdeca65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
темир йўл, хитой, қирғизистон, ўзбекистон, бир камар бир йўл
темир йўл, хитой, қирғизистон, ўзбекистон, бир камар бир йўл
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлидаги энг баланд кўприк барпо этилмоқда
12:53 05.09.2026 (янгиланди: 13:02 05.09.2026) Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли шахдам қадамлар билан қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темирйўли қурилиши лойиҳаси доирасида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида баландлиги 122 метр бўлган энг баланд кўприк қурилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.
Кеч-Олот дарёси устидан ўтувчи кўприкнинг умумий узунлиги 956,67 метрни, энг баланд таянчининг баландлиги 96 метрни, кўприкнинг умумий баландлиги эса 122 метрни ташкил этади.
Айни пайтда кўприк пойдеворини қуйиш ишлари тўлиқ якунланган. Таянч ва устунларни қуриш ишлари эса 54 фоизга бажарилган.
Шунингдек, бугун ушбу темирйўлнинг Кош Добо Шимолий 2-туннелининг қазиш ишлари яқинда якунланди, деб хабар берди шанба куни "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл компанияси" МЧЖ.
Лойиҳа қурилиши 2025 йил июнь ойида бошланганидан бери темир йўлнинг Қирғизистон қисмида 27 та туннель қурилиши бошланди, улардан бири якунланди. Шунингдек, 43 та кўприк, 88 та йўл участкасида қурилиш ишлари бошланди ва 20 та станцияда инфратузилма ишлари тўлиқ ишга туширилди.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли муҳим ҳамкорлик лойиҳасидир. У Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Қашғардан бошланади ва Торугарт довони орқали Қирғизистонга киради. Кейин у ғарбга қараб йўналади ва Ўзбекистоннинг шарқидаги Андижон шаҳрида тугайди. Темир йўлнинг умумий узунлиги 500 км дан ошади, шундан 304,84 км Қирғизистон ҳудудида.