https://sputniknews.uz/20260905/ukraina-bosh-prokuraturasi-xodimi-firibgarlik-call-markazlarni-himoya-qilishda-gumonlanmoqda-60235660.html
Украина Бош прокуратураси ходимининг ўз фирибгарлик call-марказлари бўлган
Украина Бош прокуратураси ходимининг ўз фирибгарлик call-марказлари бўлган
Sputnik Ўзбекистон
Жиноий гуруҳ фуқаролардан фирибгалик йўли билан ўзлаштирилган маблағларни қатор схемалар орқали қонунийлаштирган. 05.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-05T16:57+0500
2026-09-05T16:57+0500
2026-09-05T17:01+0500
украина
киев
владимир зеленский
фирибгарлик
отишма
бош прокуратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/05/60235755_0:504:1000:1067_1920x0_80_0_0_de222f39a6b541e4fdb0dcc1b561119c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Украина Бош прокуратураси ходимлари фирибгарлик call-марказларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ таркибига кирган. Бу ҳақида Украинада коррупцияга қарши курашиш агентлиги (НАБУ) маълум қилмоқда. "Канцлер" ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, жиноий қўнғироқ марказлари бозорида фаолият юритаётган айрим жиноий гуруҳларга ёрдам берган ва бошқаларини ўзига бўйсундирган, дейилади НАБУ хабарида.2025 йилда тузилган гуруҳ, фуқароларни, жумладан, чет элликларни ҳам алдаб ўзлаштирган маблағларни қатор схемалар орқали қонунийлаштирган.Масалан, кўчмас мулк, қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо кўчар мулк сотиб олишга 20 миллион гривнадан ортиқ маблағ сарфланган. Жиноий гуруҳ раҳбари учинчи шахсларга қайта рўйхатдан ўтказиш орқали қонунийлаштирган активларнинг минимал бозор қиймати 12 миллион гривнадан ошади. Жиноятчилар яна 10 миллион гривнага яқин маблағни ўз яқинларининг банк ҳисоб рақамларига қонуний даромад сифатида жойлаштирган. Бир неча кун олдин ижтимоий трмоқларда Киевда Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) ва Бош разведка бошқармаси (ГУР) ходимлари орасида отишма содир бўлган эди. Унда бир ходим қурбон бўлган эди."Страна" нашрига кўра, отишма Зеленский девони раҳбари Буданов ва СБУ раҳбари вазифасини бажарувчи Поклад орасидаги шахсий адоват туфайли содир бўлган. Яна бир версияга кўра, бу воқеа call-марказларни "ҳимоя қилиш" учун келиб чиққан келишмовчиликлар туфайли содир бўлган бўлиши мумкин
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/05/60235755_0:411:1000:1161_1920x0_80_0_0_25ca76cb48f3ed6a4069bf30bb04d4d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, киев, владимир зеленский, фирибгарлик, отишма, бош прокуратура
украина, киев, владимир зеленский, фирибгарлик, отишма, бош прокуратура
Украина Бош прокуратураси ходимининг ўз фирибгарлик call-марказлари бўлган
16:57 05.09.2026 (янгиланди: 17:01 05.09.2026) Жиноий гуруҳ фуқаролардан фирибгалик йўли билан ўзлаштирилган маблағларни қатор схемалар орқали қонунийлаштирган.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Украина Бош прокуратураси ходимлари фирибгарлик call-марказларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ таркибига кирган. Бу ҳақида Украинада коррупцияга қарши курашиш агентлиги (НАБУ) маълум қилмоқда.
Бош прокуратура киберхавфсизлик бошқармаси бошлиғи Сергей Кропиванинг, жиноий тахаллуси "Канцлер", ўзига тегишли фирибгарлик call-марказларидан иборат жиноий гуруҳи бўлган.
"Канцлер" ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, жиноий қўнғироқ марказлари бозорида фаолият юритаётган айрим жиноий гуруҳларга ёрдам берган ва бошқаларини ўзига бўйсундирган, дейилади НАБУ хабарида.
2025 йилда тузилган гуруҳ, фуқароларни, жумладан, чет элликларни ҳам алдаб ўзлаштирган маблағларни қатор схемалар орқали қонунийлаштирган.
Масалан, кўчмас мулк, қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо кўчар мулк сотиб олишга 20 миллион гривнадан ортиқ маблағ сарфланган. Жиноий гуруҳ раҳбари учинчи шахсларга қайта рўйхатдан ўтказиш орқали қонунийлаштирган активларнинг минимал бозор қиймати 12 миллион гривнадан ошади. Жиноятчилар яна 10 миллион гривнага яқин маблағни ўз яқинларининг банк ҳисоб рақамларига қонуний даромад сифатида жойлаштирган.
Бир неча кун олдин ижтимоий трмоқларда Киевда Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) ва Бош разведка бошқармаси (ГУР) ходимлари орасида отишма содир бўлган эди. Унда бир ходим қурбон бўлган эди.
"Страна" нашрига кўра, отишма Зеленский девони раҳбари Буданов ва СБУ раҳбари вазифасини бажарувчи Поклад орасидаги шахсий адоват туфайли содир бўлган. Яна бир версияга кўра, бу воқеа call-марказларни "ҳимоя қилиш" учун келиб чиққан келишмовчиликлар туфайли содир бўлган бўлиши мумкин