https://sputniknews.uz/20260905/latviya-va-litva-rossiyadan-don-tranzitini-toxtatmoqchi-60225600.html
Латвия ва Литва Россиядан дон транзитини тўхтатмоқчи — ОАВ
Латвия ва Литва Россиядан дон транзитини тўхтатмоқчи — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Чеклов Калининград ва Россия орасидаги ғалла транзитига таъсир қилмайди. 05.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-05T10:45+0500
2026-09-05T10:45+0500
2026-09-05T10:45+0500
россия
латвия
литва
транзит ташиш
чеклов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/100/19/1001920_0:126:3196:1924_1920x0_80_0_0_91269bf490e002dfef68c983124b8f45.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Латвия ва Литва Россиядан ўз портлари орқали дон транзитини тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлиги расмий шахсларга таяниб хабар бермоқда. Манбаларга кўра, Рига сешанба куни Россидан дон тразитига тўлиқ тақиқ қўйишни муҳокама қилмоқчи экан.Литва бош вазири Миндаугас Синкявичюс агентликка маълум қилишича, чекловлар жорий этилган тақдирда, бу Калининград вилояти ва Россиянинг бошқа ҳудудлари ўртасидаги дон транзитига таъсир кўрсатмайди.Россияда бир неча бор таъкидланганидек, мамлакат бир неча йил олдин дўстона бўлмаган давлатлар томонидан унга нисбатан қўлланила бошланган ва кучайтириб борилаётган санкциявий босимга бардош бера олади. Ғарбнинг ўзида ҳам чекловчи чоралар самарасиз деган фикрлар бир неча бор янграган.Президент Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати унинг рақибларининг узоқ муддатли стратегияси эканини, санкциялар эса бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдан иборат.
латвия
литва
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/100/19/1001920_233:0:2964:2048_1920x0_80_0_0_27baf4d23e5ae815638f795dc56f40f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, латвия, литва, транзит ташиш, чеклов
россия, латвия, литва, транзит ташиш, чеклов
Латвия ва Литва Россиядан дон транзитини тўхтатмоқчи — ОАВ
Чеклов Калининград ва Россия орасидаги ғалла транзитига таъсир қилмайди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Латвия ва Литва Россиядан ўз портлари орқали дон транзитини тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлиги расмий шахсларга таяниб хабар бермоқда.
"Латвия ва Литва Россия донини ўз портлари орқали етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда", - дейилади хабарда.
Манбаларга кўра, Рига сешанба куни Россидан дон тразитига тўлиқ тақиқ қўйишни муҳокама қилмоқчи экан.
Литва бош вазири Миндаугас Синкявичюс агентликка маълум қилишича, чекловлар жорий этилган тақдирда, бу Калининград вилояти ва Россиянинг бошқа ҳудудлари ўртасидаги дон транзитига таъсир кўрсатмайди.
Россияда бир неча бор таъкидланганидек, мамлакат бир неча йил олдин дўстона бўлмаган давлатлар томонидан унга нисбатан қўлланила бошланган ва кучайтириб борилаётган санкциявий босимга бардош бера олади. Ғарбнинг ўзида ҳам чекловчи чоралар самарасиз деган фикрлар бир неча бор янграган.
Президент Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати унинг рақибларининг узоқ муддатли стратегияси эканини, санкциялар эса бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдан иборат.