Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси – инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси мамлакатнинг 2026 йилнинг январь-июли давомидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Маълум бўлишича, шу давр ичида Ўзбекистоннинг Иттифоқ мамлакатлари ташқи савдо айланмаси 12,8 млрд долларни (умумий ҳажмнинг 25,9 фоизи) ташкил этган.
Шулардан:
экспорт – 4,4 млрд доллар;
импорт – 8,1 млрд доллар.
ЕОИИ мамлакатлари орасида Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Жорий йил январь-июлида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 8,1 млрд долларни ташкил этди.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0