https://sputniknews.uz/20260903/thailand-viza-tolov-moscow-60166086.html
Ўзбекистонликлар Таиланд визаси учун тўловни Москвада амалга оширади
Ўзбекистонликлар Таиланд визаси учун тўловни Москвада амалга оширади
Sputnik Ўзбекистон
15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга визасиз кира олмайди. Электрон виза учун ариза онлайн топширилади, аммо йиғим Москвадаги Таиланд элчихонасида нақд АҚШ долларида шахсан ёки вакил орқали тўланади.
2026-09-03T11:44+0500
2026-09-03T11:44+0500
2026-09-03T11:53+0500
виза
таиланд
москва
сайёҳлар
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/05/26851630_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_6ec0d347c17f845bfc6440ad3baa20fd.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. 15 сентябрдан Таиландга борадиган Ўзбекистон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштириши керак бўлади. Ариза электрон тарзда топширилади, визa йиғими эса Москвада тўланади. Таиланднинг Москвадаги элчихонаси сайтида эълон қилинган амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистонда яшовчи фуқаролар электрон виза учун thaievisa.go.th портали орқали ариза топширади. Виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас, тўлов Москвадаги элчихонада нақд АҚШ долларида амалга оширилади.Ариза электрон тизимга киритилгандан сўнг тўлов реквизитлари ва QR-код кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас.Таиланднинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, тўлов ариза берувчи ёки унинг вакили томонидан элчихонада нақд АҚШ долларида амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун тасдиқловчи ҳужжат олингандан кейин 14 кун ичида тўловни амалга ошириш талаб этилади.Аввалроқ Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йил учун визасиз кириш ва етиб келгач виза олиш тартибларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Янги қоидалар 15 сентябрдан кучга киради. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун амалдаги визасиз кириш ва Visa on Arrival имконияти бекор қилинади.Таиландга сайёҳлик мақсадида борадиган фуқаролар визани сафардан олдин расмийлаштириши лозим.
https://sputniknews.uz/20260416/henley-reyting-uzbekistan-pasport-orin-56937219.html
таиланд
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/05/26851630_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_82353ed3dad01b0fec54077694cd5718.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
виза, таиланд, москва, сайёҳлар, жамият, ўзбекистон
виза, таиланд, москва, сайёҳлар, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонликлар Таиланд визаси учун тўловни Москвада амалга оширади
11:44 03.09.2026 (янгиланди: 11:53 03.09.2026) 15 сентябрдан Таиландга борадиган Ўзбекистон фуқаролари визани сафардан олдин электрон тарзда расмийлаштириши керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. 15 сентябрдан Таиландга борадиган Ўзбекистон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштириши керак бўлади. Ариза электрон тарзда топширилади, визa йиғими эса Москвада тўланади.
Таиланднинг Москвадаги элчихонаси сайтида эълон қилинган амалдаги
тартибга кўра, Ўзбекистонда яшовчи фуқаролар электрон виза учун
thaievisa.go.th портали орқали ариза топширади. Виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас, тўлов Москвадаги элчихонада нақд АҚШ долларида амалга оширилади.
Ариза электрон тизимга киритилгандан сўнг тўлов реквизитлари ва QR-код кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас.
Таиланднинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, тўлов ариза берувчи ёки унинг вакили томонидан элчихонада нақд АҚШ долларида амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун тасдиқловчи ҳужжат олингандан кейин 14 кун ичида тўловни амалга ошириш талаб этилади.
Аввалроқ Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йил учун визасиз кириш ва етиб келгач виза олиш тартибларининг янгиланган рўйхатини
эълон қилди. Янги қоидалар 15 сентябрдан кучга киради. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун амалдаги визасиз кириш ва Visa on Arrival имконияти бекор қилинади.
Таиландга сайёҳлик мақсадида борадиган фуқаролар визани сафардан олдин расмийлаштириши лозим.