Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОТБ: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё билан савдоси рекорд даражага етди

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги центральноазиатских государств
Флаги центральноазиатских государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми беш йилда 70 фоизга ўсиб, 2025 йилда рекорд даража — 7,7 млрд долларга етди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2025 йил якунларига кўра 7,7 млрд долларни ташкил этиб, тарихий юқори даражага етди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тайёрлаган шарҳида маълум қилди.
Банк ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан савдоси 2020 йилга нисбатан 70 фоизга ошган. Беш йил ичидаги мутлақ ўсиш 3 млрд доллардан зиёдни ташкил этган.
Ҳозир республика умумий ташқи савдо айланмасининг қарийб 12 фоизи минтақадаги қўшни мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
© Пресс-служба ЕАБРВзаимная торговля Узбекистана и стран Центральной Азии
Взаимная торговля Узбекистана и стран Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Взаимная торговля Узбекистана и стран Центральной Азии
ЕОТБ экспертларининг қайд этишича, минтақа ичидаги савдонинг кенгайиши саноат кооперациясини чуқурлаштириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда мамлакатларни ўзаро боғловчи транспорт ва логистика занжирларини ривожлантиришга туртки бермоқда.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилда 4,67 млрд долларга етган.
Ушбу кўрсаткич Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан жами савдосининг қарийб 60 фоизига тенг.
Айни пайтда беш йил ичида энг юқори ўсиш суръати Туркманистон билан савдода қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўпайган. ЕОТБ бу ўсишни, асосан, Ўзбекистоннинг Туркманистондан табиий газ импорти ошгани билан изоҳлаган.
Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларига асосан қуйидаги маҳсулотларни экспорт қилмоқда:
автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмлари;
мева ва ёнғоқлар;
пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар;
сабзавот маҳсулотлари;
минерал ва кимёвий ўғитлар.
Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатларидан амалга ошираётган импортида эса нефть ва газ маҳсулотлари, дон, қора металлар, кунгабоқар мойи ҳамда мис рудалари асосий ўринни эгаллайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2025 йилда ЕОТБнинг еттинчи иштирокчи давлати бўлди. 2026 йилдан банкнинг республикадаги амалий фаолияти бошланди, инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилмоқда.
Заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Ўзбекистон ташқи савдосининг ярмидан кўпи беш давлат ҳиссасига тўғри келди — инфографика
Янгиликлар лентаси
0