Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этмоқда

Oбуна бўлиш
Саммитда 17 та давлат раҳбарлари ва олтита халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этмоқда.
Қирғизистон пойтахтида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Саммит Якунлари бўйича "ШҲТнинг 25 йили: Барқарор тинчлик, ривожланиш ва фаровонлик учун биргаликда" мавзусидаги Бишкек декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Саммитда 17 та давлат раҳбарлари ва олтита халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Хусусан, Россия президенти Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзинпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Мўғулистон президенти Ухнаагиин Хурэлсух, Того бош вазири Фауре Эссозимна Гнассингбе, Туркия президенти Ражеп Таййиб Эрдоған ва Лаос президенти Тҳонглоун Сисоулит иштирок этади. Вьетнамни вице-президент Во Тхи Анх Хуан, Мисрни эса бош вазир ўринбосари Ҳусайн Иса тақдим этади.
Халқаро ташкилотлардан ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев, КХШТ бош котиби Таалатбек Масадиков, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференция бош котиби Қайрат Сарибай иштирок этади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.

Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0