Саноат ишлаб чиқариш таркиби қандай ўзгарди?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 2026 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон корхоналари томонидан 795,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, деб хабар қилмоқда Миллий статистика қўмитаси.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган.

Тамоқлар кесимида саноат ишлаб чиқаришнинг 87% қайта ишлаш, 6,4% электр ва газ таъминоти ҳамда 6,3% тоғ-кон саноатларига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида эса, саноат ишлаб чиқаришнинг 55 % — 3та ҳудудга тўғри келади: Навоий вилояти (182,7 трлн), Тошкент шаҳри (135 трлн) ва Тошкент вилояти (124,8 трлн).
Саноат ишлаб чиқаришнинг энг кам миқдори эса — Сурхондарё (15 трлн) ва Сирдарё (17,8 трлн) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (19,6 трлн) тўғри келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0