Россия Қуролли кучлари Запорожье вилоятида йирик ҳудудни озод қилди

© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Червоная Криница учун жанглар давомида Украина Қуролли кучлари бир рота шахсий таркибини йўқотди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Запорожье вилоятида иккита аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар қилди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
"Днепр" кучлар гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Новопавловка озод қилинди.
"Шарқ" қўшинлар гуруҳи ҳужум бўлинмалари Запорожье вилоятидаги Червоная Криница қишлоғини ўз ичига олган йирик ҳудудини назоратга олди... Бу 15 квадрат километрдан ортиқ мудофаа майдони бўлиб у ерда тахминан 100 та бино бор", дейилади вазирлик баёнотида.
Ушбу ҳудуд учун жанглар давомида Украина Қуролли кучлари бир рота шахсий таркибини йўқотган.
"Бундан ташқари, тўртта зирҳли жанговар машина, тўртта автомобиль, 14 та ер усти робот тизимлари ва "Баба Яга" типидаги 50 тадан ортиқ оғир гексакоптерлар йўқ қилинди", дейилади баёнотда.

Червоная Криница қишлоғининг озод қилиниши
© Sputnik
Таъкидланишича, Червоная Криница қишлоғининг озод қилиниши "Шарқ" гуруҳи бўлинмаларига душман мудофаасини бузиш ва бу йўналишда назорат остидаги ҳудудларини кенгайтириш имконини беради.
Россия ўтган тунда Украинадаги нишонларга зарба берди:
Киевдаги "Фламинго" ракеталари ишлаб чиқувчи "Fire Point" заводи;
Киевда "️Аэробавовна" МЧЖ, учувчисиз аппаратларини етказиб бериш ва бошқариш учун аэростатлар ишлаб чиқарадиган саноат корхонаси;
К️иевдаги ҳарбий юкларни етказиб бериш учун фойдаланиладиган "Дарница" депоси;
️Хотивда экипажсиз қайиқларни йиғиш, жиҳозлаш ва сақлаш жойи;
Борисполдаги нефть омбори;
Одессада порт инфратузилмасини қўллаб-қувватловчи ИЭСга ва дрон йиғиш заводига;
️Одесса портидаги Ғарб томонидан етказиб бериладиган 16 та қурол-яроғ ва ҳарбий техника сақлаш омборларига ва 6 та ёқилғи-мойлаш бакларига;
Ч️ерноморск портида УҚК фойдаланган ҳарбий техника омборларига;
️Орловкада чегара назорат пункти ва паром билан ўтиш жойига.
