https://sputniknews.uz/20260830/uzbekistan-tashqi-savdo-60080064.html
Ўзбекистон ташқи савдосининг ярмидан кўпи беш давлат ҳиссасига тўғри келди — инфографика
Ўзбекистон ташқи савдосининг ярмидан кўпи беш давлат ҳиссасига тўғри келди — инфографика
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи савдосида Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон етакчилик қилди. Олтинсиз товарлар экспорти эса 27,7 фоизга ўсди.
2026-08-30T14:50+0500
2026-08-30T14:50+0500
2026-08-30T14:50+0500
миллий статистика қўмитаси
хитой
россия
экспорт
импорт
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1e/60072059_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_7ac377369b52094c0d67aaaf1ffcb701.png
2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 22,7 фоиз.Россия 16,4 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан Қозоғистон — 6,6 фоиз, Туркия — 3,3 фоиз ва Афғонистон — 2,5 фоиз жой олди.Шу тариқа, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 51,5 фоизи ушбу бешта мамлакат ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат жами 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган.Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ёки 3,7 млрд долларга ошди.Экспорт 3,6 фоизга камайиб, 19,9 млрд долларни, импорт эса 17,8 фоизга ўсиб, 29,6 млрд долларни ташкил қилди. Натижада ташқи савдода 9,7 млрд долларлик манфий сальдо қайд этилди.Экспортнинг умумий пасайиши олтин савдоси билан боғлиқ. Олтин ҳисобга олинмаганда, товарлар экспорти 27,7 фоизга ўсиб, 9,8 млрд долларга етди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1e/60072059_156:0:1116:720_1920x0_80_0_0_eb796218d645570b88be7f9bd1f70fca.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий статистика қўмитаси , хитой, россия, экспорт, импорт, савдо, инфографика
миллий статистика қўмитаси , хитой, россия, экспорт, импорт, савдо, инфографика
Ўзбекистон ташқи савдосининг ярмидан кўпи беш давлат ҳиссасига тўғри келди — инфографика
Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бўлиб қолди — икки давлатнинг умумий улуши 39,1 фоизни ташкил этди.
2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 22,7 фоиз.
Россия 16,4 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан Қозоғистон — 6,6 фоиз, Туркия — 3,3 фоиз ва Афғонистон — 2,5 фоиз жой олди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 51,5 фоизи ушбу бешта мамлакат ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат жами 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ёки 3,7 млрд долларга ошди.
Экспорт 3,6 фоизга камайиб, 19,9 млрд долларни, импорт эса 17,8 фоизга ўсиб, 29,6 млрд долларни ташкил қилди. Натижада ташқи савдода 9,7 млрд долларлик манфий сальдо қайд этилди.
Экспортнинг умумий пасайиши олтин савдоси билан боғлиқ. Олтин ҳисобга олинмаганда, товарлар экспорти 27,7 фоизга ўсиб, 9,8 млрд долларга етди.