Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 8 фоизга ошди

Oбуна бўлиш
Ўсиш асосан импорт ҳисобига содир бўлди, экспорт эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 фоизга камайди.
2026-йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 млрд АҚШ долларига ёки 8,1 фоизга ошди, деб хабар қилмоқда Миллий Статистика қўмитаси.
Бунда экспорт 19,9 млрд АҚШ долларини (-3,6%), импорт эса 29,6 млрд АҚШ долларини (+17,8%) ташкил этди.

Натижада 9,7 млрд АҚШ доллари миқдорида манфий салдо баланси қайд этилди. Айни пайтда олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,7 фоизга ўсиб, 9,8 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0