https://sputniknews.uz/20260829/havo-mudofaa-kuchlari-ukrainaning-715ta-uchuvchisiz-apparatni-urib-tushirdi-60064327.html
Россия кучлари ДХРда иккита аҳоли пунктини озод қилди
Россия кучлари ДХРда иккита аҳоли пунктини озод қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво мудофаа кучлари Украинанинг 715та учувчисиз аппаратни уриб туширди. 29.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-29T16:36+0500
2026-08-29T16:36+0500
2026-08-29T17:29+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
россия мудофаа вазирлиги
ҳаво мудофаа тизими
қуролли кучлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/12/51316489_0:120:3072:1848_1920x0_80_0_0_16c1722a96cca93031aa1cdcbd8e3c81.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари ДХРдаги Рубежное ва Новоандреевкани озод қилди ва Суми вилоятидаги Храповшчина қишлоғи устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида Россия ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари Украинанинг ўнлаб ракеталари ва юзлаб учувчисиз аппаратларни йўқ қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги шанба куни.Украина Россия ҳудудларида тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш уринишларини давом эттирмоқда. ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси Запорожье атом электр станцияси бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида ташқи электр таъминотисиз қолганини ва айни дамда фавқулодда дизель генераторлар ёрдамида совутилаётганини маълум қилди.Шунингдек, Россиянинг қатор шаҳарларида, жумладан Оренбург, Пенза, Самара, Саратов, Геленджикда дрон хавфи туфайли аэропортлар фаолияти бир неча соатга чекланди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/12/51316489_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_3d4a68d3bbd61904f11f848f08dae7e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, россия мудофаа вазирлиги, ҳаво мудофаа тизими, қуролли кучлар
россия, украина, россия мудофаа вазирлиги, ҳаво мудофаа тизими, қуролли кучлар
Россия кучлари ДХРда иккита аҳоли пунктини озод қилди
16:36 29.08.2026 (янгиланди: 17:29 29.08.2026) Ҳаво мудофаа кучлари Украинанинг 715та учувчисиз аппаратни уриб туширди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари ДХРдаги Рубежное ва Новоандреевкани озод қилди ва Суми вилоятидаги Храповшчина қишлоғи устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида Россия ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари Украинанинг ўнлаб ракеталари ва юзлаб учувчисиз аппаратларни йўқ қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги шанба куни.
"Ҳаво мудофаа кучлари бешта бошқариладиган ҳаво бомбаси, иккита АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракеталари, саккизта "Фламинго" узоқ масофали қанотли ракеталари ва 715 та қўзғалмас қанотли учувчисиз аппаратларини уриб туширди", - дейилади баёнотда.
Украина Россия ҳудудларида тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш уринишларини давом эттирмоқда.
Белгород вилоятининг Короча туманида, Подкопаевка қишлоғи яқинида, дрон автотураргоҳга урилиб портлаган. Буннг оқибатида бир киши шрапнел жароҳатлари олган. Отрадное қишлоғида ҳам бир нафар тинч аҳоли жароҳатланган.
Ростов вилоятида Украина дронлари зарбаси оқибатида 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақида вилоят губернаитори Юрий Слюсар маълум қилди.
Запорожье вилоятида, сўнгги 24 соат ичида Украина ҳужумлари оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва бир нечта одам жароҳат олган.
"Украина дронлари томонидан Михайловка посёлкаси, Мелитопол шаҳар округи, Василевка шаҳри, Токмак шаҳар округи ва Энергодар шаҳри айниқса кўп маротаба нишонга олинмоқда", - деди вилоят губернатори Балицкий.
ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси Запорожье атом электр станцияси бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида ташқи электр таъминотисиз қолганини ва айни дамда фавқулодда дизель генераторлар ёрдамида совутилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, Россиянинг қатор шаҳарларида, жумладан Оренбург, Пенза, Самара, Саратов, Геленджикда дрон хавфи туфайли аэропортлар фаолияти бир неча соатга чекланди.