Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробар оширди — асосий харидорлар ЕОИИ давлатлари

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон лимонининг учта энг йирик харидори ЕОИИ давлатлари — Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон бўлди.
2026 йилнинг январь–июн ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга 4,2 млн долларлик 4,1 минг тонна лимон экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Лимон экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар ошган.
Ўзбекистон лимонининг учта энг йирик харидори Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бўлди. Экспорт ҳажми бўйича Қозоғистон биринчи, Россия иккинчи, Қирғизистон эса учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон лимони Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларга ҳам етказиб берилган.
Батафсил Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0