Халқаро маданият карвонсаройи коллекциясидан сараланган графика асарлари кўргазмаси
Oбуна бўлиш
Ундан Ўзбекистон ва Япония рассомларининг турли техникада ишланган 40 та асари ўрин олган.
26 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройида муассаса санъат коллекциясидан сараланган графика асарлари кўргазмаси очилди.
Халқаро маданият карвонсаройининг санъат фонди 300 тадан ортиқ экспонатни ўз ичига олади. Коллекцияни шакллантириш 2003 йилда Хитой элчихонаси совға қилган кулолчилик буюмлари ва ҳайкаллардан бошланган.
Бугунги кунда фондда Ўзбекистон ва Япония санъатига оид рангтасвир, графика, декоратив-амалий санъат, фотография ва хаттотлик намуналари сақланади.
Кўргазмада Галина Ли, Дамир Уразаев, Гулзор Султонова, Радик Азизов, Евгений Пак, Борис Журкин, Галина Наумова, Аслиддин Каланов, Хуршид Зияханов, Гаянэ Матевосян, Мустафо Расулов, Сергей Чуфарнов ва Муҳиддин Рисқиев каби рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда.
Экспозициядан япон графика усталари Ёшико Сайто, Фуки Жин ва Карасава Такаконинг ижод намуналари ҳам ўрин олган. Жами 40 та асар автолитография, акварель, пастель ва аралаш техникада яратилган. Турли услуб ҳамда бадиий ёндашувларни бирлаштирган кўргазма замонавий графика санъатининг имкониятларини очиб беради.
“ХМКС санъат фонди — турли маданиятлар ва бадиий анъаналарни бирлаштирувчи муҳим маданий макон. Ундаги асарлар Ўзбекистон ва Япония ижодкорлари ўртасидаги маданий мулоқотнинг ўзига хос ифодаси”.
Коллекция мунтазам равишда совғалар ва янги харидлар ҳисобига бойитиб борилади. Фондда япон фотосуратчилари Шота Нагасе ва Канако Сатонинг фотосериялари, хаттотлик усталари Ишимару Шиня ва Ёшиасу Окаданинг асарлари ҳам мавжуд.
Кўргазма 2026 йил 6 сентябрга қадар давом этади.

1/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

2/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

3/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

4/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

5/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

6/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

7/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

8/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

9/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

10/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

11/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

12/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

13/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

14/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

15/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

16/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

17/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

18/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

19/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

20/21
© Sputnik / Бахром Хатамов

21/21
© Sputnik / Бахром Хатамов