Афросиёб деворий расмлари ва Катта Лангар Қуръони Доҳада намойиш этилади

© Центр исламской цивилизацииРукопись Корана из Катта Лангара
Рукопись Корана из Катта Лангара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Кўргазмада Ўзбекистоннинг еттита музейидан 36 та ноёб экспонат, жумладан, Афросиёб деворий расмлари, қўлёзмалар, миллий либослар ва заргарлик буюмлари намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Қатар пойтахти Доҳадаги Ислом санъати музейида 3 сентябр куни “Uzbekistan: Heritage in Motion” кўргазмаси очилади. У 28 ноябргача давом этади, деб хабар берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Экспозицияда Ўзбекистоннинг еттита етакчи музейидан 36 та ноёб экспонат ва коллекция намойиш этилади. Улар орасида Афросиёб деворий расмлари, Катта Лангар Қуръони, Шарқшунослик институтининг нодир қўлёзмалари ва Бухоро кулолчилиги намуналари бор.
Шунингдек, XIX–XX асрларга оид миллий либослар, заргарлик буюмлари, ипак матолар ва анъанавий ҳунармандчилик асарлари кўргазмадан ўрин олган.
Кўргазма Ўзбекистон маданий меросининг ислом тарқалишидан олдинги даврдан ҳозирги кунгача бўлган ривожини қамраб олади. Бу сўнгги 30 йил ичида мамлакат тарихини унинг замонавий маданий қиёфаси билан боғлиқ ҳолда тақдим этувчи илк халқаро кўргазма бўлади.
Экспозиция тўртта мавзули бўлимга ажратилган. Уларда минтақанинг қадимий тарихи ва меъморий мероси, ислом цивилизациясининг илмий ютуқлари ҳамда анъанавий ҳунармандчилик ривожи акс эттирилади.
Сомонийлар ва Темурийлар даври, шунингдек, Ўзбекистоннинг ислом дунёсидаги илм-фан, маданият ва санъат марказларидан бири сифатидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилади.
Кўргазма доирасида маърузалар, маҳорат дарслари, анъанавий ҳунармандчилик намойишлари, икат ва ипак ишлаб чиқариш жараёнига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.
Рассом Давлат Тошевнинг резидентлик дастури ҳам режалаштирилган. У 3–16 сентябрь кунлари маҳаллий ижодкорлар ва ташриф буюрувчилар учун Шарқ миниатюра санъати ҳамда “Абру-Баҳор” техникаси бўйича маҳорат дарсларини ўтказади.
Ўзбекистонда сақланаётган ноёб Катта Лангар Қуръони ҳақида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
“Нодир қўлёзма сирлари”: Ўзбекистонда сақланаётган Катта Лангар Қуръони ҳақида
Янгиликлар лентаси
0