Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад с надписью Министерство экономики и финансов Республики Узбекистан
Фасад с надписью Министерство экономики и финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йилнинг биринчи ярмида 3,1 фоизга ошиб, 48,3 миллиард долларга етди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йилнинг биринчи ярми якунида 48,315 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган давлат қарзи статистикасида маълум қилинди.
2026 йил бошида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 миллиард долларни ташкил этган эди. Биринчи ярим йилликда у қарийб 1,47 миллиард долларга ёки 3,1 фоизга ошган.
Ҳисобот даври охирида давлат ташқи қарзи 40,71 миллиард долларга етди. Бу жами давлат қарзининг қарийб 84 фоизини ташкил қилади. Ташқи мажбуриятлар йил бошидан буён тахминан 890 миллион долларга ёки 2,2 фоизга ошган.
Давлат ички қарзи эса 7,6 миллиард долларни ташкил этди. У ярим йилда қарийб 570 миллион долларга кўпайган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон давлат қарзи мунтазам ошиб бормоқда. Унинг ҳажми 2019 йилда 17,8 миллиард доллар, 2020 йилда 23,4 миллиард, 2021 йилда 26,3 миллиард, 2022 йилда 29,2 миллиард, 2023 йилда 34,5 миллиард ва 2024 йилда 40,2 миллиард долларни ташкил этган. 2025 йил якунида кўрсаткич 46,85 миллиард долларга етган эди.
Шундай қилиб, давлат қарзи 2019 йилдан буён қарийб 2,7 баробар ошди. Янги ҳисоботга кўра, давлат ташқи қарзининг энг катта қисми — 20,53 миллиард доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Йирик кредиторлар орасида Жаҳон банки (9,12 миллиард доллар), Осиё тараққиёт банки (8,18 миллиард), Хитой (3,89 миллиард) ва Япония (3,09 миллиард) молия ташкилотлари бор. Халқаро облигациялар бўйича мажбуриятлар 6,78 миллиард долларни ташкил этган.

Давлат қарзини мамлакатнинг ялпи ташқи қарзи билан адаштирмаслик керак. Ялпи ташқи қарз таркибига давлат мажбуриятларидан ташқари, банклар ва корхоналар давлат кафолатисиз жалб қилган маблағлар ҳам киради. Марказий банк маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2026 йил биринчи чораги охирида 82,2 миллиард долларни ташкил этган.

КенгайтиришЙиғиштириш
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Ўзбекистоннинг давлат қарзи беш йилда қарийб икки баравар ошди — инфографика
Янгиликлар лентаси
0