https://sputniknews.uz/20260824/psixolog-ota-ona-tavsiya-59926880.html
Болани мактабга тайёрлаш: психолог ота-оналарга фойдали тавсиялар берди
Болани мактабга тайёрлаш: психолог ота-оналарга фойдали тавсиялар берди
Sputnik Ўзбекистон
Боланинг мактабга тайёрлиги фақат ҳарфларни билиши билан ўлчанмайди. Психолог Гулбаҳор Юсупова ўқишга қизиқиш уйғотиш, стрессни камайтириш ва гаджетларга қарамлик белгиларини аниқлаш бўйича тавсиялар берди.
2026-08-24T15:48+0500
2026-08-24T15:48+0500
2026-08-24T15:48+0500
видео
мактаб
болалар
телефон
жамият
мактабга қабул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59936175_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_dc8fd42a15a664ee0a35486ba16ab9fe.png
Республика ташхис маркази психолог-методисти Гулбаҳор Юсупова Sputnik Ўзбекистон мухбирига болани биринчи синфга тайёрлаш, ўқишга қизиқтириш, мактаб стрессини камайтириш ва гаджетлардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.Бола биринчи синфга боришдан олдин қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак?Демак, боланинг мактаб муҳитига мослаша олиши, бошқалар билан мулоқот қилиши ва янги вазифаларни қабул қилишга руҳан тайёрлиги муҳим.Бола ўқишга қизиқмаса, ота-она нима қилиши керак?Болани мажбурлаш ўрнига, унинг қизиқишларига мос ёндашувни танлаш лозим. Масалан, ўқиш ва дарсларни ўйинлар ҳамда қизиқарли ҳикоялар орқали тушунтириш мумкин.Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳикоянинг давомини билишга интилаётган болада ўқишга нисбатан табиий қизиқиш пайдо бўлади.Болаларда мактаб стрессини қандай камайтириш мумкин?Фарзандни айблаш ёки тенгдошлари билан солиштириш ўрнига, у дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида суҳбатлашиш ва уни қўллаб-қувватлаш муҳим.Ота-онанинг тушуниши ва ёрдами боланинг мактабдаги руҳий босимни енгилроқ қабул қилишига ёрдам беради.Ота-оналар бола тарбиясида қандай хатоларга йўл қўяди?Мутахассиснинг айтишича, ота-оналарнинг асосий хатоларидан бири — боланинг ёши ва руҳий ҳолатини ҳисобга олмаслик. Бола улғайган сари унинг руҳияти ва дунёқараши ҳам ўзгариб боради. Шунинг учун тарбия усулларини унинг ёши ва эҳтиёжларига мослаштириш зарур.Гаджетлар қачон болага салбий таъсир кўрсата бошлайди?Гаджетнинг ўзи эмас, балки ундан нотўғри фойдаланиш хавфли. Агар болада ухлаш, овқатланиш, мулоқот ёки дарс вақтида ҳам телефондан фойдаланиш истаги кучайса, бу қарамлик аломати бўлиши мумкин.Мутахассис боланинг ёши ва руҳий ҳолатини ҳисобга олиш, уни қўллаб-қувватлаш, тенгдошлари билан солиштирмаслик ҳамда гаджетлардан фойдаланишда меъёрга амал қилишни тавсия этди.Болани мактабга тўғри тайёрлаш ва унинг ўқишга қизиқишини ошириш бўйича тавсияларни видеода томоша қилинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59936175_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_2c0a76d132cb7c71947a8d29d165451b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мактаб, болалар, телефон, жамият, мактабга қабул, видео
видео, мактаб, болалар, телефон, жамият, мактабга қабул, видео
Болани мактабга тайёрлаш: психолог ота-оналарга фойдали тавсиялар берди
Эксклюзив
Психолог болани биринчи синфга тайёрлаш, ўқишга қизиқтириш, мактаб стрессини камайтириш ва гаджетлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат берди.
Республика ташхис маркази психолог-методисти Гулбаҳор Юсупова
Sputnik Ўзбекистон мухбирига болани биринчи синфга тайёрлаш, ўқишга қизиқтириш, мактаб стрессини камайтириш ва гаджетлардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.
Бола биринчи синфга боришдан олдин қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак?
“Боланинг мактабга тайёргарлиги уни нечта ҳарф билиши билан эмас, балки эмоционал жиҳатдан қай даражада тайёргарлиги орқали ифода этилади”, — деди Гулбаҳор Юсупова.
Демак, боланинг мактаб муҳитига мослаша олиши, бошқалар билан мулоқот қилиши ва янги вазифаларни қабул қилишга руҳан тайёрлиги муҳим.
Бола ўқишга қизиқмаса, ота-она нима қилиши керак?
Болани мажбурлаш ўрнига, унинг қизиқишларига мос ёндашувни танлаш лозим. Масалан, ўқиш ва дарсларни ўйинлар ҳамда қизиқарли ҳикоялар орқали тушунтириш мумкин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳикоянинг давомини билишга интилаётган болада ўқишга нисбатан табиий қизиқиш пайдо бўлади.
Болаларда мактаб стрессини қандай камайтириш мумкин?
Фарзандни айблаш ёки тенгдошлари билан солиштириш ўрнига, у дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида суҳбатлашиш ва уни қўллаб-қувватлаш муҳим.
Ота-онанинг тушуниши ва ёрдами боланинг мактабдаги руҳий босимни енгилроқ қабул қилишига ёрдам беради.
Ота-оналар бола тарбиясида қандай хатоларга йўл қўяди?
Мутахассиснинг айтишича, ота-оналарнинг асосий хатоларидан бири — боланинг ёши ва руҳий ҳолатини ҳисобга олмаслик. Бола улғайган сари унинг руҳияти ва дунёқараши ҳам ўзгариб боради. Шунинг учун тарбия усулларини унинг ёши ва эҳтиёжларига мослаштириш зарур.
Гаджетлар қачон болага салбий таъсир кўрсата бошлайди?
Гаджетнинг ўзи эмас, балки ундан нотўғри фойдаланиш хавфли. Агар болада ухлаш, овқатланиш, мулоқот ёки дарс вақтида ҳам телефондан фойдаланиш истаги кучайса, бу қарамлик аломати бўлиши мумкин.
Мутахассис боланинг ёши ва руҳий ҳолатини ҳисобга олиш, уни қўллаб-қувватлаш, тенгдошлари билан солиштирмаслик ҳамда гаджетлардан фойдаланишда меъёрга амал қилишни тавсия этди.
Болани мактабга тўғри тайёрлаш ва унинг ўқишга қизиқишини ошириш бўйича тавсияларни видеода томоша қилинг.