Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучлари сафида 20 мингга яқин хорижий ёлланма аскарлар бор — Мирошник

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишВерховный суд ДНР приговорил к смертной казни иностранных наемников
Верховный суд ДНР приговорил к смертной казни иностранных наемников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда УҚК сафида 16 мингдан 20 минггача хорижий ёлланма аскарлар жанг қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучлари таркибидаги хорижий ёлланма аскарлар сони 20 минг нафарга етиши мумкин, деди Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник РИА Новостига.
Украина ҳарбий омбудсмани Олга Решетилова 6 август куни Украина Қуролли кучлари сафида дунёнинг 72 давлатидан келган 16 мингга яқин ёлланма аскар борлигини айтган эди.
"Бу 16 минг кишини хорижий ёлланма аскарлар контингенти деб ҳисоблаш мумкин. Маълумотларга кўра, Украина Қуролли Кучлари орқали бу ёлланма аскарлардан ташқари яна 30 мингга яқин киши ўтган - кимдир ҳалок бўлган, кимдир маълум муддат хизмат қилиб, кейин кетган. Ҳозирда Украина Қуролли Кучлари таркибида 16-20 минг нафар хорижий ёлланма аскар борлиги ҳақидаги рақам ҳақиқатга яқин", - деди Мирошник.
Россия Мудофаа вазирлиги бир неча бор таъкидлаганидек, Киев хорижий ёлланма аскарларни тўп еми сифатида ишлатмоқда, Россия ҳарбийлари эса уларни бутун Украина ҳудудида йўқ қилишда давом этади. Пул ишлаш мақсадида урушга келганларнинг ўзлари кўплаб интервьюларида украиналик ҳарбийлар уларнинг ҳаракатларини яхши мувофиқлаштирмаслигини, жангларда омон қолиш имконияти камлигини тан олишган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинаннг хориждий давлатлардаги элчихоналари, халқаро қонунларга зид равишда ёлланма аскарларни жалб қилиш билан шуғулланаётгани ҳақида бир неча маротаба хабар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0