Президент мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида қатор соҳа ходимларини мукофотлади
19:27 22.08.2026 (янгиланди: 19:32 22.08.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Мукофотланганлар орасида фан ва маданият, спорт ва таълим, ОАВ ва ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда давлат хизматчилари бор.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳалар ходимларини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан:
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
Арабов Илёс Исматович - Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчиси
Турдиева Юлдуз Чориевна - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан
Жамолдинов Акмалжон Зайлобидинович - Ўзбекистон давлат филармонияси бош рассоми
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан
Исраилов Шукурулла Ахмадкулович - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бадиий сўз устаси
Юлдашев Бобур Бахадирович - “Дийдор ёшлар экспериментал театр-студияси” давлат муассасаси бадиий раҳбари
Юлдашев Шохрух Алишерович - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан
Мустакимов Отабек Маннабиевич - "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси директори
Туранов Ғуломжон Мирзахматович - "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш бўлинмаси пўлат эритувчиси
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог" фахрий унвони билан
Жонгиров Амонжул Абдухошимович - "Ўзбекгидрогеология" давлат муассасасининг геология бўлими етакчи гидрогеологи
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" фахрий унвони билан
Ахмедов Бахтиёр Ағзамович - Жиззах шаҳридаги "Агроквант" қурилиш-монтаж корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти
Тохтаходжаев Саттархужа Рахимджанович - Олмазор туманидаги "Golden Ganj" қурилиш корхонаси устаси, Тошкент шаҳри
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони билан
Зиёвиддинов Илхомжон Салохиддинович - Наманган туманидаги "Навбаҳор намунаси" кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти
Кенжаев Баходир Ахматович - Боёвут туманидаги "Аҳмадий" кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Курбанов Холмурад Абдусаламович - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси кафедра профессори
Рахимов Абдуманноб Кузиевич - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
Чуряков Эркин Ибрагимович - Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Суд-баллистика ва изшунослик экспертиза лабораторияси мудири
I даражали “Шон-шараф” ордени билан
Арипов Тохир Тулкинович - Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи
Махмудов Виктор Владимирович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби
II даражали “Шон-шараф” ордени билан
Икрамов Азизбек Исраилович - Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири
Камилов Азизбек Бахридинович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.