Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон ва Мордовия ҳамкорлигининг янги уфқлари очилмоқда — Артём Здунов

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Фармацевтика, темир йўл вагонлари ва қуёш панеллари ишлаб чиқиш ва яна қатор соҳаларда қўшма корхоналар тузиш мақсад қилинган.
Яқинда Мордовия делегациясининг Тошкентга бизнес миссияси якунланди. Тадбир доирасида, Тошкентдаги Sputnik матбуот марказида Республика раҳбари Артем Здуновнинг брифинги бўлиб ўтди.

Ушбу миссияга Мордовия бир неча ой давомида тайёрланди. Бу вақт ичида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини аниқланди ва корхоналар аниқ таклифлар тайёрладилар. Бизнес-форум бошида келишувлар имзоланди, - деди Республика раҳбари.

Здуновнинг сўзларига кўра, Мордовия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2,5 баравар ошди, аммо ҳамкорлик салоҳияти бундан анча катта.
Мордовия ўзбекистонлик ҳамкорларига темир йўл вагонларини ишлаб чиқаришдан тортиб энергетикагача бўлган соҳаларда технологиялар ва ечимларни тақдим этди. Хусусан, буларга музлатгичли ва ҳарорат сақловчи (термос) темир йўл вагонлари, замонавий фармацевтика технологиялари ва мавжуд биноларга ўрнатилиши мумкин бўлган мослашувчан қуёш панеллари киради.
Фармацевтика лойиҳаларидан бири аллақачон амалий ривожланишга эришди: Россия компанияси Ўзбекистонда янги дори воситасини рўйхатдан ўтказди ва бу ерда тўлиқ компания очди.
Здунов шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ҳамкорликннг асосий йўналиши сифатида белгилади - икки мамлакат корхоналари нафақат савдо қилади, балки биргаликда маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва уларни бозорга чиқаради.
Мордовия шунингдек, мактаблар ва болалар боғчаларида овқатланишни ташкил қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр. Ўз навбатида, минтақа технопаркларни ривожлантириш, шаҳарсозлик ва давлат-хусусий шериклик соҳасидаги Ўзбекистон тажрибасини ўрганишни режалаштирмоқда.
Алоҳида мавзу - бу оилаларни қўллаб-қувватлаш ва демография. Россия Давлат Кенгашининг "Оила" бўйича комиссиясига ҳам раислик қилувчи Артём Здунов ташрифи давомида Ўзбекистон тажрибаси билан танишмоқда.
Унинг таъкидлашича, нафақат юқори туғилишнинг сабабларини, балки оилалар учун яратилган шароитларни ва одамларнинг келажакка ишонч билан қарашларини ҳам тушуниш муҳимдир. Бу тажриба "Россиянинг оилавий пойтахти" лойиҳаси учун фойдали бўлиши мумкин.
"Умумий туғилиш даражаси учдан юқори бўлганда, бу мамлакат раҳбарияти ва ҳукуматининг барча минтақаларда мувозанатли давлат сиёсатидан далолат беради", деб таъкидлади Артём Здунов.
Мордовия раҳбари шунингдек, минтақанинг Ўзбекистон фуқароларини ишлаш ва ўқишга жалб қилишга қизиқишини таъкидлади.
Учрашув рамзий маънода якунланди. Артём Здунов Sputnik таҳририятига Мордовиянинг машҳур тобланган эманидан ясалган бумерангни совға қилди. Унинг сўзларига кўра, бумеранг меҳмондўст Ўзбекистонга қайтиш рамзига айланиши керак.
Янгиликлар лентаси
0