Россиянинг Мордовия Республикаси компаниялари билан 25 млн долларлик битимлар имзоланди

© SputnikВ Ташкенте прошёл двусторонний бизнес-форум Республики Мордовия и Республики Узбекистан
В Ташкенте прошёл двусторонний бизнес-форум Республики Мордовия и Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Oбуна бўлиш
Мордовия Республикаси билан савдо 2022 йилдан буён 2,5 баробарга ошган, унинг амалдаги ҳажми эса йилига қарийб 70 млн долларга баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Мордовия ишбилармонлари иштирокида икки томонлама бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Мордовия раҳбари Артём Здунов, Мордовия вазирлик ва идоралари вакиллари, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Зокиров, шунингдек, икки томон ишбилармонлари иштирок этди. Форум давомида компаниялар ўртасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди.
Мордовия иқтисодиёт, савдо ва тадбиркорлик вазири Иван Гориннинг айтишича, Ўзбекистон республиканинг энг йирик бешта ташқи савдо ҳамкоридан бири ҳисобланади. 2022 йилдан буён ўзаро савдо ҳажми 2,5 баробарга ошган.
Божхона статистикасида ўзаро савдо айланмаси 20 млн доллар деб кўрсатилган. Бироқ маҳсулотларнинг бир қисми Москва, Нижний Новгород ва бошқа логистика марказларидаги савдо ташкилотлари орқали етказиб берилади.
Горин ушбу операцияларни ҳам ҳисобга олганда йиллик савдо айланмасини қарийб 70 млн долларга баҳолади.
Форумдан олдин Мордовия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Виталий Платонов бошчилигидаги делегация 18–19 август кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.
Алишер Зокировнинг маълум қилишича, ташриф давомида тадбиркорлар, давлат ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ҳамда экспорт-импорт корхоналари билан музокаралар ўтказилди.
"Биз умумий гаплар эмас, аниқ маҳсулот етказиб бериш ва аниқ лойиҳалар ҳақида гаплашдик. 44 та фермер хўжалигига 17 минг бош қорамол етказиб берилишига эҳтиёж борлиги аниқланди. Шунингдек, шакар, картошка ва қандолат маҳсулотларини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда", — дея қўшимча қилди у.
Артём Здуновнинг маълум қилишича, форум доирасида Ўзбекистон ва Мордовия компаниялари ўртасида умумий қиймати 25 млн долларлик 8 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шунингдек, Артём Здунов ва Мордовия делегацияси вакиллари "Биродарлик қабрлари" ёдгорлик мажмуасида "Мангу олов" ва "Мотамсаро она" мемориалига гулчамбар ва гуллар қўйди.
"Тарихий хотирани асраш — маънавий бирлигимиз ва халқларимиз бирдамлигини асраш демакдир. Тилимиз ва маданиятимизни қадрлаганимиз каби, тарихимизни ҳам авайлашимиз керак. Бу бизнинг фашизм ва нацизмга муносабатимизни кўрсатади. Ушбу ишни давом эттирсак, фарзандларимиз, набираларимиз ва эвараларимиз ҳам бу хотирани сақлаб қолади", — деди Здунов.
Россия Федерацияси Мордовия Республикаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2025
Матбуот маркази
Россия Федерацияси Мордовия Республикаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Янгиликлар лентаси
0