Хорижий капитал Ўзбекистонда қайси соҳаларда кўпроқ корхона очмоқда?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 21 мингга яқинлашди, уларнинг аксарияти хорижий корхоналар.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 973 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг 4 685 таси қўшма корхона, 16 288 таси эса хорижий корхона ҳисобланади. Шу тариқа, жами корхоналарнинг қарийб 78 фоизи тўлиқ хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар энг кўп савдо, саноат, қурилиш ҳамда ахборот ва алоқа соҳаларида фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда қайси соҳаларда энг кўп қўшма корхоналар фаолият юритаётгани ва уларнинг сони — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0