Хорижий инвестицияли корхоналар сони бир йилда 26,3 фоизга ошди — инфографика

Oбуна бўлиш
Уларнинг қарийб 30 фоизи Хитой капитали иштирокида ташкил этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият юритмоқда.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 364 тага ёки 26,3 фоизга кўп.
Уларнинг:
4 685 таси — қўшма корхона;
16 288 таси — хорижий корхона.
Энг кўп корхона Хитой капитали иштирокида ташкил этилган — 6 241 та ёки жами корхоналарнинг 29,8 фоизи.
Кейинги ўринларда:
Россия — 3 512 та (16,7%);
Туркия — 2 327 та (11,1%).
Хитой, Россия ва Туркия ҳиссасига хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарнинг 57,6 фоизи тўғри келади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0