Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

УҚК Россияда Starlink ишламаслиги унга қийинчилик туғдираётганидан шикоят қилди

© REUTERS / UKRAINIAN ARMED FORCESУкраинский дрон
Украинский дрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбийлари "Starlink" Россия ҳудудида ишламаслиги узоқ масофали дронларни нишонгача бошқариш имкониятини чеклаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудининг ичкарисидаги нишонларга узоқ масофали дронларни йўналтиришда алоқа билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда "Le Monde" Украина Учувчисиз тизимлар кучларининг 413-полки командири Евгений Карасга таяниб хабар берди.
Караснинг айтишича, "Starlink" Россия ҳудудида ишламагани сабабли операторлар дрон билан алоқани парвознинг бутун йўли давомида сақлаб тура олмайди. Шу боис аппаратни Россия ичкарисидаги нишонгача масофадан бошқариш имконияти йўқ.

"Starlink" тармоғидан Россия ҳудудида зарбалар учун фойдаланиш масаласи аввал ҳам кўтарилган.

Маълумотларга кўра, Украина томони "SpaceX" раҳбари Илон Маскдан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда "Starlink" тармоғидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришни сўраган, бироқ ижобий қарор олинмаган. Маск буни можарони янада кучайтириш хавфи билан изоҳлагани хабар қилинган.
Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2025
Маск Starlink ўчирилса, Украина армиясига нима бўлишини айтди
Янгиликлар лентаси
0